Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар қўйди

419
Шавкат Мирзиёев заргарлик тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни заргарлик тармоғини ривожлантириш, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга шароитни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Давлат раҳбари бунинг учун хомашёдан самарали фойдаланиш, тармоққа фаол инвестиция жалб этиб, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш кераклигини таъкидлади.

Тилла, платина ва кумуш нархининг юқорилиги сабабли тизим корхоналари айланма маблағи кўп эмас. Шу боис заргарлик саноатида солиқ юкини қайта кўриб чиқиш, импорт қилинадиган хомашё ва ускуналарни божхона тўловларидан озод қилиш бўйича топшириқлар берилди. 

Давлат заргарлик корхоналарига халқаро брендга эга компаниялар инвестицияларини жалб қилиш, ишлаб чиқарувчилар учун қимматбаҳо металлар харид қилишга имтиёзли кредит ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда заргарлик асосан тақинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Аслида эса бу соҳанинг йўналишлари кўп. Тилладан ясалган соат, ручка ва турли эсдалик совғалари, кумушдан тайёрланган ошхона тўпламлари жаҳон бозорида жуда харидоргир. 

Масалан, 4 килограмм кумуш ишлатиладиган битта ошхона тўплами ўртача 4 минг доллар туради. Мамлакатда йилига юз тоннадан зиёд кумуш ишлаб чиқарилишини инобатга олсак, бундай маҳсулотлар экспортини бир неча миллион долларга етказиш мумкинлиги ойдинлашади. 

Яна бир масала. Ўзбекистонда берилл, аметист, феруза, малахит, лазурит, опал каби қимматбаҳо тошлар захиралари бўлса-да, улар саноат даражасида ўзлаштирилмаган.

Шулардан келиб чиқиб, йиғилишда заргарликнинг барча турларини ривожлантириш, тармоқ учун зарур тошларни ўзлаштиришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Ҳозирда якка тартибдаги заргар-тадбиркорлар ўз маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқига эга эмаслиги сабабли воситачи дўконларга топширишга мажбур бўлмоқда. Шунингдек, асиллик даражасини белгилаш, тайёр заргарлик буюмларини чет элга олиб чиқишга оид тартибларнинг мураккаблиги ҳам аҳоли ва тадбиркорларга ноқулайлик туғдирмоқда.  

Президент мазкур масалаларни ҳал этиш учун заргарлик маҳсулотларини эркин бозорга олиб чиқишдаги тўсиқларни олиб ташлаш, якка тартибда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини бериш зарурлигини таъкидлади. 

Асиллик даражасини белгиловчи тамғани маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўзи қўйиши, жисмоний шахслар томонидан заргарлик буюмларини чет элга олиб чиқиш тартиби соддалаштирилиши лозимлиги қайд этилди. Чакана савдо нуқталарида заргарлик буюмларини қабул қилиш ва сотишнинг электрон ҳисобини юритиш, ноқонуний савдонинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. 

“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. 

Йиғилишда берилган топшириқ ва зарур чора-тадбирларни ўз ичига олган қарор лойиҳаси тайёрлаш вазифаси қўйилди.

419
Школьный базар

ХТВ давлат мактаблари қачон иш бошлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

25
(Янгиланган 07:51 15.08.2020)
Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас, дея таъкидлайди вазирлик

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан келиб тушаётган давлат мактабларида янги ўқув йили қачондан бошланиши, ўқувчилар учун ўқув қуроллари ҳамда мактаб формасини харид қилиш масалалари юзасидан саволларга жавоб берди.

Хабарда қайд этишича, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди. 

"Албатта ўқув йили қачон бошланишидан қатъий назар ўқувчилар учун ўқув қуроллари керак бўлади. Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса, фарзандлари соғлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз. Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин, энг асосийси ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш!", - дейилади хабарда.

Айни дамда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Республика Махсус комиссиясининг қарори яқин кунларда эълон қилинади.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактаблар фаолиятини давом эттириш бўйича 3 та сценарий таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.

25
Медицинский сотрудник устанавливает капельницу в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией

Ўзбекистонда коронавирус: 14 август асосий хабарлари

612
Бир сутка давомида 498 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 821 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 498 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 821 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 127 нафари Тошкент вилоятида, 105 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида, 3 нафардан Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳамда 2 нафари  Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 612 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 27 825 нафарга етди.

Айни пайтда 5 776 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак), Олмазор туманида яшаган 72 ёшли А.Я. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли Ф.Р. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 220 киши пандемия қурбони бўлди.

Контракт тўлови бўйича енгилликлар

Талабаларга контракт тўлови бўйича енгилликлар берилди.

Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайиши ҳисобга олиниб, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга қатор енгилликлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пандемия даврида контракт нархлари борасида келиб тушган мурожаатларни инобатга олиб, Молия вазирлиги билан бирга таклифлар ишлаб чиқди.  2020/21 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади. Бу ҳақда батафсил.

Метро ишга тушади

15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади. Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

Авиа ва темир йўл қатнови

Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари бошланади.

Маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновини ташкил этишда доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонлари (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш ҳамда ҳавосини зарарсизлантириш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 20,9 миллиондан ошди, 760 минг киши вафот этди, 13 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,2 млн), Бразилияда (3,2 млн), Ҳиндистонда (2,5 млн).

612
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси