Ўзбекистонда бир қатор хорижий сайтларга кириш имконияти тикланди

Oбуна бўлиш
Комил Алламжонов айрим хорижий сайтларга кириш имконияти очилганини хабар қилди ва шу билан бирга ОАВ вакилларини журналист этикасига риоя қилишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 11 май – Sputnik. Ўзбекистонда бир қатор хорижий сайтларга кириш имконияти тикланди, деб хабар қилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов.

Россияда “Озодлик”, “Америка овози” ва яна 7 ОАВ хорижий агент деб эълон қилинди

Хабарда айтилишига кўра, ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир томонидан эълон қилинган хорижий ахборот веб-ресурсларига кириш имконияти чекланганлиги ҳақидаги маълумотни ўрганиб чиқилган ва айрим хорижий сайтларга киришда техник чекловлар борлиги аниқланган.

“Бугундан эътиборан «Voice of America», «Amerika ovozi», «BBC Uzbek», «Deutsche Welle», «Amnesty International», «Human Rights Watch», «Reporters sans frontieres», «Eurasianet.org», «AsiaTerra», «Fergana Agency», «Centre1», «Uzmetronom» каби веб-ресурслар ва бошқа хорижий веб-сайтлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд бўлади”, - дейилган хабарда.

“Шу билан бирга, биз хориж оммавий ахборот воситалари, умуман журналистлар жамоасини журналист этикаси тамойилларига риоя этишлари, тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлардан фойдаланмасликни, шунингдек, асосланмаган миш-миш ва гумонларни тарқатмасликларини сўраймиз”, - дейилган Комил Алламжонов хабарида.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлиги зарурлигини, давлат ва жамият ривожланишида оммавий ахборот воситалари тутган улкан ўрни ҳамда журналистлар мавқеини мустаҳкамлаш ҳақида таъкидлаб келмоқда. Юқоридаги янгилик ҳам ҳам ушбу йўналишда амалга оширилган навбатдаги қадам бўлди.

Янгиликлар лентаси
0