Ўзбекистонда мактабларда телефондан фойдаланиш мумкинми?

© Sputnik / Владимир ТрефиловРоссийский фестиваль науки NAUKA O+
Российский фестиваль науки NAUKA O+ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги мактабларда таълим олувчиларга қайси ҳолатларда телефонлардан фойдаланишга рухсат этилиши борасида эслатма билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги мактабларда фуқароларга қайси ҳолатларда телефонлардан фойдаланишга рухсат этилиши борасида эслатма билан чиқди.

Школьники во время перемены, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб ўқувчилари учун махсус мобил алоқа дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинди

Қайд этилишича, таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси, яқин қариндошлари, мактаб раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.

“Машғулотлар ва турли тадбирлар оралиғида телефон орқали сўзлашиш учун хонадан йўлакка ёки фойега чиқиш, паст овозда ва қисқа мулоқот қилиш зарур”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ Шайхонтоҳур туманидаги 141-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида низо чиққани хақида хабар қилган эдик. ХТВ баёнотига кўра,  икки ўқувчининг ота-оналари ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун жаримага тортилган. Ўқувчи дарс жараёнига халақит берган ва ўқитувчининг танбеҳига қарамай, у баланд овозда гапириб, дарсга халақит берган. Ушбу жараённи шу синф ўқувчиси уяли телефонига тасвирга олиб, синфдошларига Telegram мессенжери орқали юборган ва натижада видео қизғин муҳокамага сабаб бўлган.

Янгиликлар лентаси
0