Аттракцион

Самарқандда қиз нега катта тезликдаги аттракциондан қулаб тушгани маълум бўлди видео

847
Самарқанд шаҳрининг “Ёшлик” истироҳат боғида катта тезликда айланувчи аттракционда учаётган бир қиз ерга қулаб тушди.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Кеча Самарқанд шаҳрининг “Ёшлик” истироҳат боғида кўнгилсиз ҳодиса содир бўлди.

Истироҳат боғидаги аттракционлардан бирида учаётган қизлардан бири ундан чиқиб кетиб, ерга қулаб тушган.

Мазкур ҳодиса тасвирланган видео жамоатчилик томонидан кенг ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. 

“Замон” информацион дастурида жабрланган қиз аттракцион тўхташи арафасида билмасдан ҳимоя камарини ечиб юборган ва ерга йиқилгани маълум қилинди.

Тадбиркор Наврўз Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, қурилмада носозлик кузатилмаган. Аттракцион яна бир техник кўрикдан ўтказилган.

Қизга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.

847