Мирзиёев ва Путин табрик сўзлари МГИМО форуми иштирокчиларига етказилди

240
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин табрик сўзлари Тошкентда бўлиб ўтаётган МГИМО битирувчилари форумида ўқиб эшиттирилди.

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Бугун 19 май соат 10:00да Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти  (МГИМО) битирувчилари  V халқаро форуми бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Форумда бир қатор нуфузли меҳмонлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиp Камилов, Россия маданият вазири Владимир Мединский, Россия Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Ильяс Умаханов ва бошқалар иштирок этмоқда.

Форум кун тартибидан давлат идоралари ва компаниялар раҳбарларининг бизнес учрашувлари, таълим, маданият ва инвестиция соҳасидаги муносабатлар, Марказий Осиёдаги кўп томонлама ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари ҳамда Тошкентда МГИМО филиали очилиши тақдимоти ва бошқа масалалар ўрин олган.

Форум Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин табрик сўзлари билан бошланди Ўзбекистон президенти табригини бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

“Умид қиламанки, ушбу форум майдонида бўлиб ўтадиган қизиқарли ва сермазмун муҳокамалар, замон талаблари ҳамда халқлар орасидаги ўзаро муносабатларни ҳисобга оладиган, олий даражали дипломатлар тайёрлашга бўлган ёндашувни такомиллаштириш учун хизмат қилади”, - дейилган Шавкат Мирзиёев табрик сўзида.    

Россия президентининг табрик сўзини МДХМИ ректори Анатолий Торкунов ўқиб эшиттирди.

“Форум олий даражада бўлиб ўтишига ва кўп томонлама гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига - ишончим комил. Муҳим юбилей куни арафасида, яқинда МГИМОнинг биринчи хорижий филиали очилган меҳмондўст Тошкентда, турли мамлакатлардан битирувчилар жамлангани бизни хурсанд қилди. Бу ерда дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида халқаро кун тартибининг муҳим масалаларини муҳокама қилиш ва университетни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш имкони пайдо бўлади”, - дейилган Владимир Путин табрик сўзида.

Тадбирни модератор сифатида МДХМИнинг Кузатув кенгаши аъзоси, ТАСС бош директорининг ўринбосари Михаил Гусман олиб боряпти. Форумда Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Дамдин Цогтбаатар, Камбоджа Таълим вазири Нарон Хан Чуон, Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Сергей Кравцов, МДХМнинг Васийлик кенгаши аъзоси Фаттоҳ Шодиев сўзга чиқиши кутилмоқда.

240