Эркинжон Турдимов Иштихонда юз берган қотиллик ҳақида: бу барчамиз учун шармандали ҳолат

© e_turdimovЭркинжон Турдимов
Эркинжон Турдимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беш босқинчи 15 майга ўтар кечаси Иштихондаги хонадонларнинг бирига кириб, уйқуда бўлган уй эгаларини темир бўлаклари билан бош, юз ва жағ қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган ва хонадондан 22 миллион сўм ва “Samsung Galaxy A8” русумли телефонни олиб чиқиб кетганлар

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида содир этилган қотиллик жинояти бўйича гумон қилинувчилар ушлангач, мазкур ҳодиса ушбу қишлоқ аҳли ҳамда туман жамоатчилиги иштирокида муҳокама қилинди. Тадбирда вилоят ҳокими иштирок этди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов ушбу мудҳиш қотиллик ҳақида гапирар экан, "бу воқелик барчамиз учун шармандали ҳолат, тўрт нафар ёш йигитларнинг пул илинжида беш кишининг қотилига айланиши тасаввур қилиш қийин бўлган ҳолат", дея таъкидлаган.

"Одам боласининг шунчалик ваҳшийликка боришини хаёлга келтиришнинг ўзи даҳшат. Бунинг илдизи, аввало, одамларнинг бир-бирига бефарқлиги, атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга эътиборсизлигига бориб тақалмоқда. Сенг менга тегма, менга сенга тегмайман, деган қараш мана, нима оқибатга олиб келди. Ахир Чимқўрғонда ҳам маҳалла бор, оқсоқоллар бор. Профилактика инспектори, унинг ёрдамчиси фаолият кўрсатади. Наҳотки, маҳаллада ҳеч ким одамларнинг бир-бирига бундай муносабати шаклланганини сезмаган? Бу фақат чимқўрғонликлар учун эмас, бутун Иштихон тумани аҳолиси, барчамиз учун аччиқ сабоқ бўлиши керак", - деган ҳоким ва бундай оғир жиноятларга қарши биргаликда кураш, жойларда профилактик тадбирларни кучайтириш лозимлигини қўшимча қилган.

Турдимов шунингдек, жиноятни содир этганлар қонунда белгиланган жазосини олишини, бу бу жиноят Чимқўрғондаги муҳитга, одамларнинг муносабатларига салбий таъсир кўрсатмаслиги, аксинча одамларни жипслаштириши, огоҳ ва ҳушёрликка даъват этиши лозимлигини таъкидлаган.

Силуэт человека с ножом в руке - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ваҳшийларча ўлдирилди – Бош прокуратура

Учрашувда вилоят прокурори, Иштихон тумани ҳокими, Чимқўрғон қишлоғи оқсоқоллари ва туман фаоллари сўзга чиқиб, аҳолини жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратишга ҳамда атрофдаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка чақирганлар.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ички ишлар бўлимига 15 май куни Қўшработ тумани Боқичиғатой маҳалласи ҳудудидаги "Олтин-мерос" фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган "Дамас" машинаси ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ўтказилган суриштирув ишлари натижасида автомашина Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшовчи, 31 ёшли И.Ж.га тегишли эканлиги, машина ичида эса И.Ж. ҳамда унинг оила аъзолари – 1969 йилда туғилган отаси А.Х., 1974 йилда туғилган онаси Х.З., укалари – 2002 йилда туғилган И.А. ва 2006 йилда туғилган И.О.нинг жасадлари борлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар идоралари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилган. Жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар ўрганилган, қотилларни топиш юзасидан қишлоқ аҳолиси, ҳудудга яқин маҳаллаларда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашилган.

руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Бўкада етти ниқобли босқинчи бир оиланинг пуллари ва машинасини олиб кетди

Уч кун туну кун олиб борилган ҳаракатлар натижасида ушбу қотиллик жинояти фош этилган. Жиноятни Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшовчи, 1981 йилда туғилган Т.Ғ., 1995 йилда туғилган Э.Ш., 1993 йилда туғилган У.Ж. ва Қўшработ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Н.Х. содир этганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва улар ушланган.

Гумон қилинувчиларнинг иқрорлик кўрсатувлари, ҳодиса жойида ўтказилган текшириш тергов ҳаракатларида маълум бўлишича, улар бу жиноятни ушбу хонадондан пул ва бошқа қимматли ашёларни ўғирлаш ниятида амалга оширган. Бунинг учун узоқ вақт тайёргарлик кўрган.

Жорий йилнинг 14 майидан 15 майга ўтар кечаси марҳум А.Х.нинг хонадонига яширинча кириб, оила аъзоларининг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўзлари билан олиб келган темир бўлаклари билан уларининг бош, юз ва жағ қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, хонадондан 22 миллион сўм ва "Samsung Galaxy A8" русумли телефонни қўлга киритишган.

Шундан сўнг, улар жиноят изларини яшириш мақсадида марҳум Ж.И.га тегишли "Дамас" русумли автомашинага жасадларни юклаб, автомашинани Қўшработ туманидаги Боқичиғатой қишлоғидаги далага ташлаб кетган.

Янгиликлар лентаси
0