Модели демонстрируют одежду из новой коллекции компании Black Star Wear совместно с сетью магазинов Армия России

Тимати ҳарбий услубдаги либослар тўпламини тақдим этди

299
(Янгиланган 20:27 28.05.2019)
Тақдимот тадбирида эркак ва аёллар мўлжалланган шимлар, калта шимлар, футболкалар, комбинезонлар намойиш қилинди.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Мудофаа вазирлигининг “Россия армияси” дўконлар тармоғи ва рэппер Тимати билан ҳамкорликда ҳарбий услубда либослар тўпламини тайёрлашди.

Мудофаа вазирлиги миллий марказида эркак, аёл ва болалар учун мўлжалланган кийимлар намойиш қилинди.

Эркак ва аёллар учун шимлар, калта шимлар, футболкалар, комбинезонлар намойиш қилинди. Барча тўпламлар ҳарбий форма - хаки, қум камуфляж ва қора рангларида ишланган.

Тиматининг сўзларига кўра, барча либослар юқори технологик, сувга чиқдамли ва жуда қиммат материаллардан тайёрлаган.

Тақдимот маросимида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам иштирок этди. Тимати унга махсус дизайн асосида тикилган армия курткасини совға қилди.

299