"Тез ёрдам" учун “прописка” керак эмас – Соғлиқни сақлаш вазирлиги

© ХSСкорая помощь, Ташкент
Скорая помощь, Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тез тиббий хизмат кўрсатишда "прописка" билан боғлиқ масалаларнинг рўкач қилиниши қонунбузарлик ҳисобланади – ССВ.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Тез ёрдам хизматидан фойдаланиш учун “прописка” керак эмас деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Халқ сўзи” нашрига.

Бир неча кун олдин  ижтимоий тармоқларда Тошкентда тез ёрдам хизмати ходимлари томонидан беморларни “прописка”си йўқлигини рўкач қилиб касалхонага олиб кетишдан воз кечиш ҳолатлари қизғин муҳокамага сабаб бўлган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатга аниқлик киритди:

“Тез тиббий ёрдам хизматининг асосий вазифаси фуқаронинг ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишдир. Ушбу тиббий ёрдам барча ҳолатларда – бемор Ўзбекистон фуқаросими ёки чет эллик меҳмонми, бундан қатъий назар бепул кўрсатилади”, - дейилган хабарда.  

Хабарда айтилишига кўра, тез ёрдам ходимлари чақириқ қоғозида беморнинг “рўйхатга олинган манзили” графаси бор. Тез ёрдам ходимлари фақат “рўйхатга олинган манзили” графасини тўлдириш учун “просписка”  сўраши мумкин. 

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда "Тез ёрдам" шифокори беморнинг 24 млн сўмлик буюмларини ўғирлаб кетди

“Тошкент шаҳрига меҳмон бўлиб келганлар ва муайян жойда вақтинчалик рўйхатда турувчиларга Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади. Бу масалада қонунчилигимиз инсонийликнинг шу даражада чўққисига чиққанки, ҳаттоки прописка у ёқда турсин, шахснинг фуқаролиги ҳам тез тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида аҳамиятга эга эмас”, - ошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири Насиба Маҳмудова.

Беморга жойида ёрдам кўрсатилгач, шифохонага олиб бориш талаб қилинадиган ҳолатлар мавжуд бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ҳужжатларига асосан тез тиббий ёрдам ходими беморни Тошкент шаҳрида жойлашган шифохоналарга олиб бориши лозим, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев.

Тез тиббий хизмат кўрсатишда прописка билан боғлиқ масалаларнинг рўкач қилиниши қонунбузарлик ҳисобланади.

© XSСкорая помощь
Тез ёрдам учун “прописка” керак эмас – Соғлиқни сақлаш вазирлиги - Sputnik Ўзбекистон
Скорая помощь
Янгиликлар лентаси
0