Энг мазали музқаймоқни қандай танлаш мумкин – фойдали маслаҳатлар

© AFP 2023 / GABRIEL BOUYSМороженое
Мороженое - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муз парчалари (кристаллари) ширинлик қайта музлатилгани ҳақида далолат беради – эҳтимол маҳсулот яроқсиз бўлиб қолган.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. "Роскачества" мутахассислари энг яхши музқаймоқни танлаш бўйича тавсияларни берди.

Мороженое - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги сайилгоҳда бепул музқаймоқ тарқатилмоқда

Музқаймоқ номи унинг ёғлик даражаси билдириши керак. Сутли музқаймоқда унинг даражаси 7,5 фоиздан кўп эмас, қаймоқли ширинликда 8 фоиздан 11,5 фоизгача, пломбирда эса 20 фоиз бўлиши мумкин.

ГОСТга асосан, музқаймон қаймоқ ёки сутдан, табиий ароматизаторлар, сарёғ ва тухумдан тайёрланиши керак. Агар таркибида пальма ёғи бўлса, бу таркибида сутмаҳсулот бўлган  музқаймоқ дейилади ва унинг нархи арзон бўлиши керак.

Стабилизаторларсиз замонавий музқаймоқни топиш қийин. Стабилизаторлар ва қуюқлаштирувчи моддалар музқаймоннинг шаклини сақлашга ёрдам беради. Аммо бошқа моддаларининг табиий эканлигига эътибор қаратиш мумкин.

Агар кимдир музқаймоқ таркибида Е-қўшимчалар камроқ бўлишини хоҳласа, улар таркибида агар-агар ёки желатин бўлган музқаймоқни қидириши керак.

Сифатли музқаймоқ бир хил рангда эга бўлиши зарур. Сариқлик – бу маҳсулотнинг юқори ёғ даражасини билдириши мумкин. Шакар-қиёмли қисмида оқ рангли қатлам излари бўлса бу сифатсиз музқаймоқ. Муз парчалари (кристаллари) ширинлик қайта музлатилгани ҳақида далолат беради – эҳтимол маҳсулот яроқсиз бўлиб қолган.

Янгиликлар лентаси
0