Вручение дипломов с отличием выпускникам. Архивное фото

Ўзбекистон ОТМ дипломлари Россияда тан олинади

215
Урганч шаҳрида Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар бир қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, таълимни ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари бош вазирлар иштирокидаги қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида таълим, иқтисодиёт, маданият, саноат ва соғлиқни сақлаш соҳаларида бир қатор ҳужжатлар имзоладилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Москва ва Тошкент таълим тўғрисидаги дипломлар, малака ва илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида келишиб олди”, - дейилади хабарда.

Тегишли битим қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши доирасида Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ҳамда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан имзоланди.

Бундан ташқари, Москвадаги Бутунроссия кўргазма маркази  ҳудудида Ўзбекистон кўргазма марказининг очилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.

Иқтисодий идоралар раҳбарлари Максим Орешкин ва Ботир Хўжаев меҳнат самарадорлигини ошириш соҳасида тажриба алмашиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Шунингдек, томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича йўл харитасини ҳамда тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж тармоқларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини қабул қилдилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019-2020-йилларда ҳамкорлик бўйича амалий тадбирлар режасини имзолади.

Бутунроссия ташқи савдо академияси ва Ўзбекистон Республикас инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади.

215