Ўзбекистонликлар дам олиш куни ҳам ишлашга мажбур қилиниб, ойликларидан ушлаб қолинмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишНациональное Рейтинговое агентство
Национальное Рейтинговое агентство - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўровлар 100 мингдан ортиқ фуқаролар ўртасида тест синовлари, аноним ва анкета усулида ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан республика фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликлар дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, конституция билан ўрнатилган ушбу кафолатга амалда риоя қилиниши адлия органлари томонидан ўрганилган ва баҳо берилган.

“Таҳлиллар жойларда бу борада айрим тизимли камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Хусусан, ходимларнинг иш вақтига риоя этмаслик, ҳақ тўламасдан қўшимча ишга жалб қилиш, иш ҳақини вақтида тўламаслик ёки иш ҳақидан асоссиз ушлаб қолиш, шунингдек, етарли меҳнат шароитларини таъминламаслик каби салбий ҳолатлар кузатилди”, - дейилади хабарда.

Сўровга кўра, иш вақтига риоя қилмаслик, дам олиш ва байрам кунлари ишга чиқишга мажбурлаш ҳолатлари кўпроқ банк молия (32,1%), таълим (30,5%) ва соғлиқни сақлаш (28,2%) соҳаларида мавжудлиги кўрсатиб ўтилган.

Меҳнат вазирлиги фуқароларни Кореяга ишга юбориш бўйича янги тизимни тақдим этди

Ҳудудлар мисолида эса ходимнинг иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари қўшимча меҳнатга жалб этиш ҳолатлари кўпроқ Самарқанд (40,5%), Андижон (34,5%) ҳамда Тошкент вилоятларига (32,9%) тўғри келиши қайд этилди.

Адлия вазирлиги ходимнинг розилигисиз уни вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш ҳолатлари ҳанузгача кузатилаётганлиги ташвишли ҳолат эканинини қайд этган.

Маълум қилинишича,бБу каби ҳолатлар кўп ҳолларда молия (19,3%) ва хўжалик бошқаруви органларида (19,1%) ҳамда таълим тизимида (16,8%) учрашини кузатиш мумкин экан.

Работа многофункционального центра  - Sputnik Ўзбекистон
Биринчи июндан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

Хабарда иш берувчилар томонидан ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётганлиги ҳолатлари ҳамон давом этаётганлигини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ҳам эътирозли муҳокамаларга сабаб бўлаётгани қайд этилган.

Мазкур турдаги қонунбузилишлар кўпинча банкларда (23%), соғлиқни сақлаш (26,3%), молия (23,9%) ва таълим(20%) соҳаларида учрашлигини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, ўтказилган тадбирларда иштирокчиларнинг 16,6 фоизи иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш (хавфсизлиги, ҳаёти ва соғлиғини сақлаш) чоралари кўрилмаганлигини таъкидлашган.

Адлия вазирлиги барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларини аввало қонунларга итоат этишга, қўл остидаги ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этишга, шунингдек, меҳнат муносабатларини ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида барпо этишга чақирган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган.

Янгиликлар лентаси
0