Тухумнинг хавфли хусусияти маълум қилинди

CC0 / pixabay / Вареное яйцо
Вареное яйцо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар 31 йил давомида 30 минг киши ҳаёт тарзини кузатиб, шундай хулосага келишди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Америкалик олимлар тухумни тез-тез истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланиши ва эрта ўлим хавфини оширишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари MedicalXpress порталида эълон қилинган.

Олимлар 31 йил давомида 30 минг киши ҳаёт тарзини кузатишди. Маълум бўлишича, ҳар куни ҳар қандай қўшимча равишда 300 миллиграмм холестерин истеъмол қилиш  юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланишини 17 фоизга, эрта ўлим хавфини эса 18 фоизга оширар экан. Қайд этиш жоизки, бир дона тухум таркибида тахминан 200 миллиграмм холестерин моддаси мавжуд.

Инсон умрини қисқартирувчи маҳсулотлар маълум қилинди

Шу билан бирга, олимлар ушбу маҳсулотдан бутунлай воз кечиш керак эмаслигини таъкидлашди, чунки меъёрида истеъмол қилинган тухум организм, хусусан, кўз ва суяклар учун фойдали ҳисобланади.

“Одамларга уч дона тухумдан тайёрланган кундалик қуймоқдан воз кечишларини тавсия қиламан. Овқатланишда меъёр ва мувозанат муҳимдир”, - дейди тадқиқотчи Кэтрин Тукер.

"Ширин оғу": олимлар шакарнинг янги хавфли хусусиятини аниқладилар

У ҳафтасига бир неча дона тухум истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдадан холи эмаслигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жазирама ҳавода энг яхши ичимлик бу икки марта сув билан аралаштирилган олма шарбати эканлиги хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0