Черешня

Мазали гилос ва узум: Ўзбекистон мевалари дунё бозорини забт этмоқда Бозоров

615
(Янгиланган 17:28 07.06.2019)
“Doing Business with Namangan – 2019” доирасида 320 миллион долларлик инвестиция шартномалар имзолаш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров вилоятда етиштирилга мевалар илк бор Англия ва Ҳиндистонга экспорт қилингани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда халқаро инвестиция форумида қатнашаётган Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Наманган вилояти ҳокимининг сўзларига кўра, бир ҳафта аввал, Наманганда етиштирилган гилос меваси барча зарурий сифат сертификати берилган Англияга экспорт қилинди ва Лондон шаҳрини супермаркетлар пештахталарда ўрин олди.

“Меваларимиз нафақат ғарбга, балки Шарққа ҳам бораяпти. Жорий йилда Ҳиндистоннинг “Каса Биянка” компанияси билан шартномалар тузилди. Мазали ўрикнинг биринчи партияси аллақачон Ҳиндистоннинг супермаркетларида намойиш этилган”, - деди Бозоров.

Наманган ҳокимининг сўзларига кўра, вилоятида 24 минг гектар мевали боғлар,9 минг гектар узумзорлар мавжуд. Ўтган йилнинг ўзида 750 минг тонна сабзавот, 250 минг тонна мева, 107 минг тонна узум етиштирилди.

Наманганда 150 та қўшма корхоналар фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда Корея, Хитой, Россия, Бирлашган араб амирликлари, Сингапур, Германия ва бошқа бир қатор давлатлар билан иш олиб борилмоқда.

Наманганда йирик халқаро иқтисодий тадбир – “Doing Business with Namangan – 2019”  Халқаро инвестиция  форуми ўз ишини бошлади.  Тадбирда 40 га яқин давлатдан 300 га яқин хорижий компания вакиллари қатнашмоқда.

Форум доирасида 320 миллион долларлик инвестиция шартномалар имзолаш режалаштирилган.

615
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Ўзбекистон қайси давлат вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

58
Айни кунларда Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов маълум қилди.

“Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди”, - деди у.

Шунингдек, Икромов бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражаси ҳукуматга маълум қилишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга вакцина харид қилиш ва мамлакат аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берган эди.

Бугун Россияда дунёдаги коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.

58

ФВВнинг “Чорвоқ”да чўмилишни тақиқлаш таклифига розимисиз?

0
0
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

“Жанжаллашиб қолдим”: Тошкент кўчаларида қип-яланғоч юрган йигит шахси аниқланди

4
22 ёшли жиззахлик йигит маст ҳолда кийимсиз Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида сайр қилиб юрган. У таниш қизи билан жанжаллашгандан сўнг бу ишни қилган.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ интернет тармоғида тарқалган ва унда бир йигит кўчада яланғоч юргани акс этган видео юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 10 август куни Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида 22 ёшли жиззахлик И.Х. кийимсиз юрган. Шу атрофда хизмат олиб борган ИИВ ходими йигитни кўриб қолиб, ҳудудий бўлинмаларга хабар берган.

Воқеа жойига ППХ ва профилактика инспектори етиб келиб, уни Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБга олиб боришган.

Аниқланишича, И.Х. маст ҳолда таниши бўлган қиз билан жанжаллашиб қолган. Сўнг ўз кийимларини ечиб, кўчада сайр қилишни бошлаган.

Қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Иш судга юборилган.

4