Тошкентдаги барча “Oqtepa Lavash” ресторанлари ёпилди– видео

639
“Oq-tepa lavash” умумий овқатланиш шохобчаларида овқатдан заҳарланганлар сони 41 кишига етди.

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. “Oqtepa Lavash” овқатланиш тармоғи барча филиалларини ёпди.

Бу ҳақда “Oqtepa Lavash”  МЧЖ раҳбари Ҳаёт Ғуломов “Sevimli” телеканалининг “Zamon” дастурига берган интервьюсида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда оммавий заҳарланиш юз берганини хабар қилинган эди. Заҳарланганлардан 16 нафари ўз касалликларини Миробод тумани “Қўйлиқ-5” массивида жойлашган, 19 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида, 3 нафари Учтепа туманида, 1 нафари Шайхонтоҳур туманидаги Чорсу бозори ҳудудида, 1 нафари Олмазор туманида жойлашган “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични ва яна бир нафар фуқаро буюртма асосида келтирилган маҳсулотни ўз хонадонида истеъмол қилганликлари билан боғлашмоқда.

“Oq-tepa lavash” компаниясининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтганлар учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олишини маълум қилган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Тошкентдаги “Oq-tepa lavash” умумий овқатланиш шохобчаларида овқатдан заҳарланганлар сони 41 кишига етган.

639