Қайсини елини каттароқ: Ўзбекистонда чет эл ғунажинлари "Маша"ларни сиқиб чиқариши мумкин

2737
(Янгиланган 23:50 12.06.2019)
Кудбиевга кўра, бу ижобий натижа берадиган жараён. Акс ҳолда чорвачилик билан шуғулланишга бел боғлаган тадбиркорлар бизнесга тиккан пулларини чиқариб ололмасликлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik.  Ўзбекистонда хашаки "Маша" қорамоллари ўрнини чет элдан, хусусан, Европадан келтириладиган зотли "швиц" ва "семинталлар" эгаллаши мумкин. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Бу ҳақда журналистлар билан суҳбатда Ўзбекистон Меҳнат ва бандлик вазирлиги раҳбари Шерзод Кудбиев маълум қилди.

"Ўзбекистонда имтиёзли кредит асосида берилаётган чорва моллари - бу серсут, сергўшт наслли моллардир", - деди вазир ва барчага "чет эллик" сигирларни олиб, тадбиркорлик қилишни тавсия этишини айтди.

У солиштириш учун рақамларни ҳам келтириб ўтди. Вазирга кўра, швиц ва симментал сигирлари кунига 15 литрдан сут беради. Бу эса "Маша"лар берадиган сутдан беш баравар кўп. "Ўзбекистонда моллар наслини алмаштириш вақти келди", - дея қўшимча қилди вазир.

Кудбиевга кўра, бу ижобий натижа берадиган жараён. Акс ҳолда чорвачилик билан шуғулланишга бел боғлаган тадбиркорлар бизнесга тиккан пулларини чиқариб ололмасликлари мумкин.

2737

Яқин икки ҳафтада амалга ошириладиган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

366
Жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида хориждаги фуқаролар 19 та рейс орқали эвакуация қилинади.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейслариинг жадвали тасдиқланди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Унга кўра жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида 19 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

6 - 12 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

6 июль Сеул-Тошкент-Сеул
6 июль Тошкент - Москва - Тошкент
7 июль Тошкент-Истанбул-Тошкент
8 июль Тошкент-Сеул-Тошкент
8 июль Минск-Тошкент-Минск
9 июль Тошкент - Москва - Тошкент
10 июль Сеул-Тошкент-Сеул
10 июль Тошкент - Дубай - Тошкент
11 июль Тошкент - Москва - Тошкент
12 июль Санкт-Петербург-Тошкент-Санк Петербург

13 июлдан 19 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

13 июль Сеул-Тошкент-Сеул
13 июль Тошкент-Москва-Тошкент
14 июль Тошкент-Санкт-Петербург-Тошкент
15 июль Москва-Тошкент-Москва
15 июль Тошкент-Сеул-Тошкент
16 июль Истанбул-Тошкент-Истанбул
16 июль Тошкент-Ню-Йорк
17 июль Ню-Йорк-Тошкент
18 июль Тошкент-Москва-Тошкент
19 июль Тошкент-Владивосток-Тошкент.

366

Ўзбекистонда коронавирус: 3 июль асосий хабарлари

913
(Янгиланган 10:09 04.07.2020)
Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 127 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 93 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 31 нафари — Тошкент шаҳрида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 18 нафари аҳоли орасида), 3 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

Айни пайтда 3137 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Даволанаётганларнинг 8 нафари – ўта оғир, 16 нафари – оғир, 230 нафари – ўрта оғир ҳолатда.

Ўзбекистонда 1,2 млндан ортиқ коронавирус тести ўтказилди. 65 мингдан ортиқ фуқаро тиббий назоратда.

28-ўлим

Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Тошкент шаҳрида яшовчи Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга "юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилган. Беморда шу куни коронавирус ҳам аниқланган. У доимий гемодиализ муолажасини олиб турган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

ЕИ ҳимоя воситалари

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинларига COVID-19 коронавирусига қарши шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди. Ҳарбийлар 830 дона махсус ҳимоя кийими, минг дона антисептик ва 15 минг дона ниқоб олдилар.

Мигрантларга ёрдам

Москвадаги меҳнат мигрантлари учун коронавирусга бепул тест топшириш имконияти яратилди. Москва шаҳри ва вилоятида меҳнат мигрантларини тиббий қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди. У Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Халқаро Шодиев фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 10,9 миллиондан ошди, 526 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,7 млн), Бразилияда (1,4 млн), Россияда (660 минг).

913
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

629
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

629