Демонтаж рекламы

Реклама тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

93
(Янгиланган 12:41 13.06.2019)
Қонун лойиҳасида дори воситалари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари, энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, кальян ва электрон сигаретлар рекламаси тартиби алоҳида кўрсатиб ўтилган.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik.Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан таёрланди.

Қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш, тарқатиш ва жойлаштириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунда реклама бўлган муаллифлик ҳуқуқи ёзилган.

“Реклама тўлиқ ёки қисман муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни тартибга солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади”, - дейилган ҳужжатда.

Қонун лойиҳасида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ва (ёки) реклама берувчининг хоҳишига кўра қўшимча равишда бошқа тилларда тарқатилади.

Ушбу талаб фақат хорижий тилларда жойлаштириладиган радио, телевидение, босма нашр ва интернетга, шу жумладан белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар)га тадбиқ этилмайди.

Реклама матнининг таржимаси унинг асосий мазмунига мувофиқ бўлиши лозим.

Қонунинг 21-моддасида телевидение ва радиодаги реклама тартиби баён этилган.

Теле-, радио-, видео-, кинохроник кўрсатув дастурлари (жумладан, телерадио дўкони рекламалари каби)да тарқатиладиган рекламанинг умумий давомийлиги, рекламали (жумладан, ҳомийлик қилинган реклама) телевизион ва радио дастурларни узилиши бир соат ичида эфир вақтининг 15 фоиздан ошмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.

Теле-, видео-, кинохроник дастурларда реклама (жумладан, ҳомийлик рекламаси) учун узилиши ҳар 15 (ўн беш) дақиқадан кейин амалга оширилиб, бунда умумий рекламанинг давомийлиги теле-, видео-, кинохроник дастурларининг ҳар бир реклама блокида 4 дақиқадан ошмаслиги керак.

10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) умуман, 10 минутдан ортиқ давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) эса бу телекўрсатувларнинг (радиоэшиттиришларнинг) муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши мумкин эмас.

Рекламани битта реклама бирлигида такрорлаш тақиқланади. Ушбу тақиқ турли видеоларга эга бўлган маҳсулот рекламасига тааллуқли емас.

Қонун лойиҳасида дори воситалари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари, рағбатлантирувчи тадбирларни ўтказиш, энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки, тамаки маҳсулотлари, кальян ва электрон сигаретлар, пиротехник воситалар, қурол-яроғ ва ҳарбий маҳсулотлар, қимматли қоғозлар ва аҳолининг маблағларини жалб этиш билан боғлиқ хизматлар, театр-концерт тадбирлари рекламасида фонограммадан фойдаланиш ҳақидаги маълумот рекламаси тартиби ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилган.

93