Ўзбекистонда илк “Битирувчилар жамғармаси” ташкил этилди

© Фото: Sputnik / Табылды Кадырбеков Выпускник
Выпускник - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёда ягона ҳисобланган, юксак салоҳиятли кончиларни тайёрлашга ихтисослашган Навоий давлат кончилик институтида янги жамғарма – битирувчилар жамғармаси ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik.  Марказий Осиёда ягона ҳисобланган, юксак салоҳиятли кончиларни тайёрлашга ихтисослашган Навоий давлат кончилик институтида янги жамғарма – битирувчилар жамғармаси ташкил этилди. 

Мазкур жамғарма Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик  хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилди ва Жамғарма низоми тасдиқланди.

Торжественное открытие Одинцовского филиала МГИМО - Sputnik Ўзбекистон
МГИМО Тошкент филиали ҳужжатлар қабул қилишни бошлайди

Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағлари  иқтидорли, билимли ўқувчи ва талабаларнинг ўз билимларини янада мустаҳкамлашлари учун зарур бўладиган ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда жиҳозлар харид қилиш, иқтидорли, билимли талабларнинг ўз устида ишлашлари ва билимларини мунтазам ривожлантиришга интилишларини моддий қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантириш, талабаларнинг туманлар, виляотлар , республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган турли мусобақаларда фаол иштирокини таъминлаш,, кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи ўқувчи ва талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш каби қатор мақсадларга йўналтирилиши кўзда тутилган.

НКМК Бош директори, Навоий давлат кончилик институти ректори, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақуловнинг таъкидлашича, бугунги кунда олийгоҳда 300 дан ортиқ профессор ўқитувчилар 3000 дан зиёд талабаларга таълим бермоқда. Янги замонавий бинога эга бўлган   институтга яқинда  6 миллион АҚШ долларига замонавий лаборатория жиҳозлари ва 2 миллиард сўмлик  компьютер жиҳозлари  олинган.

Янгиликлар лентаси
0