Ўзбекистон Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли артистлари маоши ошади

175
(Янгиланган 12:24 14.06.2019)
Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли артистлари ва бадиий ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик тақдирлаш пули тўланади.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимчалар киритилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахброт" канали хабар қилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли артистлари ва бадиий ходимларига:

- узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик тақдирлаш пули;

- пенсияга чиқишда – имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи (152 минг сўм) миқдорида, артистлар ва бадиий ходимлар учун 50 фоиз (101 минг 365 сўм)  миқдорида ойлик устама тўланади.

175
Пассажиры на платформе Курского вокзала в Москве

Москвада ходимларнинг 30%ини масофавий ишлашга ўтказиш буюрилди

24
(Янгиланган 17:35 01.10.2020)
Москвада иш берувчиларга ходимларининг 30%ини мажбурий тартибда масофавий ишлашга ўтказиш белгиланди.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Москва шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган корхоналар 5 октябрдан ходимларининг 30%ини масофавий ишлаш тартибига ўтказиши керак. Бу ҳақида шаҳар мэри Сергей Собяниннинг фармони эълон қилинди.

Ундан ташқари Москва корхоналари ёши 65дан катта бўлган ва сурункали касалликларга эга бўлган ходимларни ҳам масофавий ишлаш тартибига ўтказиши керак. 

Бундай тартиб пойтахтдаги эпидмиологик вазият билан боғлиқдир. Бир неча кун олдин шаҳар мэри томонидан эълон қилинган ходимларни масофавий ишлашга ўтказиши ҳақидаги тавсияномага кўпчиллик қулоқ солмаган эди.

- Биз тавсияномаларимиз метро ва ер усти транспортида одамлар сонини камайтиаради деб умид қилган эдик, лекин афсуски бундай бўлмади. Бир қатор корхоналар бизнинг маслаҳатга қулоқ солишди, лекин жамоат транспортида одамлар сонини камайиши кузатилмади. Энди иш берувчилар мажбурий тартибда айрим ходимларни масофавий ишлашга ўтказиши керак бўлади", - деди Сергей Собянин.

Фақат тиббиёт муассасалари, мудофаа корхоналари, Роскосмос, Росатом ва бошқа стратегик муассасалар одатий тартибда ишлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги сутка давомида Москвада 2424 кишида коронавирус аниқланган. Эпидемия бошланган вақтдан буён 295 025 киши зарарланган. 

Россияда Москва энг кўп аҳоли зарарланган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда Москва вилояти - 73 832 киши. Санкт-Петербургда — 43 306 киши.

 

 


Реклама

24

Коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси айтилди

303
(Янгиланган 14:39 01.10.2020)
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўзини ўзи даволаш коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси саналади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзини ўзи даволаш коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси саналади. Бу ҳақда Н.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот марказининг латент инфекциялар микробиологияси бўлими бошлиғи Виктор Зуев НСН эфирида маълум қилди.

“Агар мазангиз қочса ёки поликлиникага бора олмасангиз, шифокорни чақиринг ва унинг сўзларига қулоқ солинг. Ҳеч қачон ўзини ўзи даволаш билан шуғуллланманг. Бу бемор киши учун катта хато”, - деди Зуев.

Мутахассис коронавируснинг асосий аломати ҳид билиш қобилияти йўқолиши эканини таъкидлади, аммо бу грипп ва ЎРВИдан дарак ҳам бериши мумкин.

Ўз навбатида, вирусолог Анатолий Альштейн коронавируснинг енгил шаклида дори-дармон ва ўзини ўзи яккалаш имконияти бўлганда уйда даволаниш мумкинлигини қайд этди. Бироқ коронавирус ва гриппни фарқлаш учун тест топшириш зарур. Бунинг учун уйга шифокорни чақириб, керакли таҳлилларни топшириш талаб этилади.

303
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
В Ташкенте не подчинившийся требованию сотрудника ДПС водитель протаранил 6 машин и врезался в столб

Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси 6 та автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди

0
Тошкентда инпектордан қочиб тезликни оширган ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказди. Сўнгра охирида йўл ўртасидаги симёғочга бориб урилди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 1 октябрь куни соат 14:00 ларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ ва Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида рўй берган.

В Ташкенте не подчинившийся требованию сотрудника ДПС водитель протаранил 6 машин и врезался в столб
Пресс-служба ГУБДД МВД
В Ташкенте не подчинившийся требованию сотрудника ДПС водитель протаранил 6 машин и врезался в столб

Маълум қилинишича, хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган 30 ёшли ҳайдовчи Т.А. ҳаракатини давом эттириб, Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланган. Оққўрғон-Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишмасига етган вақтида ўзидан олдинда бўлган “Matiz”, “Cobalt”, “Hyundai”, “Nexia”, “Spark” ва “Damas” автомобилларига техник шикаст етказган. Шундан сўнг йўлнинг қарама-қарши бўлагини ажратиб турувчи қисмида, тунги вақтда ёритиш учун ўрнатилган симёғочга урилиб тўхтаган.

В Ташкенте не подчинившийся требованию сотрудника ДПС водитель протаранил 6 машин и врезался в столб
Пресс-служба ГУБДД МВД
В Ташкенте не подчинившийся требованию сотрудника ДПС водитель протаранил 6 машин и врезался в столб

Хабарда ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги таъкидланган.

В Ташкенте не подчинившийся требованию сотрудника ДПС водитель протаранил 6 машин и врезался в столб
Пресс-служба ГУБДД МВД
В Ташкенте не подчинившийся требованию сотрудника ДПС водитель протаранил 6 машин и врезался в столб

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари дастлабки суриштирув ишларини олиб бормоқда.

0