"Россия 24" телеканали Оролбўйи ҳудуди ҳақида фильм суратга олади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтарый корабль на берегу Аральского моря
Старый корабль на берегу Аральского моря - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик журналистлар Орол денгизи қуриши оқибатлари, Ўзбекистон ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятнинг ушбу ҳудудда экологик вазиятни яхшилаш учун олиб бораётган ишлари ҳақида фильм суратга олади.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Ўзбекистон Экология қўмитаси 2019 йилнинг 18-22 июнь кунлари “Россия 24” телеканалининг ижодий гуруҳи учун Оролбўйи ҳудудида ташриф уюштиради, деб хабар қилмоқда қўмита матбуот хизмати.

На дне Аральского моря высадили первые деревья для борьбы с опустыниванием - Sputnik Ўзбекистон
Тикланаётган саҳро: Орол денгизи ҳудуди қандай ўзгармоқда

“Россия 24” телеканалининг ижодий гуруҳи Мўйноқ, Нукус шаҳарлари ва Орол сув ҳавзаси атрофидаги ҳудудларни кўздан кечиради, суратга олади ҳамда расмий шахслар, тиббиёт ходимлари, эколог, тарихчи, археолог ва бошқа мутахассислар билан интервьюлар ўткзаишади.

Суратга олинаётган 40 дақиқали фильмда Оролбўйида содир бўлган иқтисодий инқирознинг оқибатларини камайтириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий вазият ҳамда аҳоли турмуш даражасини кўтаришга қартилган чоралар акс этади.

Фильмда, шунингдек, 2017 – 2021 йилларга мўлжалланган Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш ва экологик талофат натижаларини юмшатишга  қаратилган Давлат дастурига ҳам алоҳида эътибор берилади. Журналистлар БМТ қарамоғи остида ташкил этилган Кўпҳамкорли Траст фонди ва Ўзбекистон томонидан ташкил қилинган Экологик инновациялар ҳудуд фаолиятини ҳам ёритишади.

Янгиликлар лентаси
0