Ўзбекистонда немис ва француз тилини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган мактаблар очилади

© Uzedu.uzУчительница немецкого языка
Учительница немецкого языка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳар бир ҳудудида немис ва француз тилини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. “Умумий ўрта таълим муассасаларида немис ва француз тилларини ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода араб тилига ихтисослаштирилган мактаб очилиши мумкин

Унда Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирларининг умумий ўрта таълим муассасаларида немис ва француз тилларининг ўқув дастурларини такомиллаштириш, немис ва француз тиллари чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тармоғини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилган.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг асосий вазифалари:

- умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда немис ва француз тилларининг чуқур ўрганилишини ташкил этиш;

- ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш орқали уларнинг фаоллигини ошириш;

- ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иқтидорини ривожлантириш;

- таълим жараёнига маҳаллий ва хорижий мамлакатлардан юқори касб маҳоратига эга бўлган тажрибали ўқитувчиларни жалб қилиш орқали таълим сифатини ошириш;

- ўқувчиларнинг иқтидори ва истеъдодини аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича миллий ва халқаро фан олимпиадалар, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларда муносиб қатнашишга тайёрлаш.

Министр народного образования Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Шерзод Шерматов нуфузли мактаб директорлари хусусида ўз фикрини билдирди

Қарорда айтилишича, 2020–2021 ўқув йилидан бошлаб сўнгги 10 йил давомида немис ва француз тиллари ўрганилиши тўхтатилган ёки бошқа хорижий тилларга алмаштирилган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ота-оналар ва ўқувчиларнинг ҳохиш-истакларини инобатга олиб, немис ва француз тилларининг ўрганилишини қайтадан йўлга қўйиш;

ҳар бир ҳудудда биттадан немис ва француз тилини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган таянч умумтаълим муассасасини ташкил этиш чораларини кўриш белгиланган.

Лойиҳада таъкидланишича, Халқ таълими вазирлигига икки ой муддатда таянч ўқув режасига камида 15 фоиз ўзгартириш киритилган ҳолда немис ва француз тили фанларига  ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқув режасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида  2020–2021 ўқув йилидан бошлаб немис ва француз тили ўқитувчиларини хорижий мамлакатларга малака оширишга юбориш чораларини кўриш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0