Мемориальный комплекс Братские могилы в Ташкенте

Тошкент марказида Ғалаба боғи барпо этилади

157
Тошкент шаҳрида барпо этиладиган Ғалаба боғининг концепцияси тайёрланди

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Тошкентда Ғалаба боғи барпо этилади. Бу “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида” президент қарори лойиҳасида баён этилган.

Қарор лойиҳасига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича асосий чора-тадбирлар Дастури, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби ҳамда Тошкент шаҳрида барпо этиладиган Ғалаба боғининг концепцияси илова қилинган.

“Вилоят марказларида аҳоли, шу жумладан ўсиб келаётган ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид инсталяциялар, ҳарбий техника, тарихий экспонатларни ўз ичига олган замонавий “Ватанпарварлар” боғларини барпо этиш ҳамда ғалабанинг 75 йиллик байрами арафасида ушбу боғларни тантанали равишда очилиши таъминласин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Шунингдек, ҳужжат лойиҳасида айтилишича, бир ой муддатда Тошкент шаҳрида барпо этиладиган ғалаба боғининг марказига “Матонат мадҳияси” деб ном оладиган, Зулфия Зокирова ва унинг фронтдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинлари хотирасига атаб ўрнатиладиган ёдгорлик мажмуаси лойиҳасини яратиш кўзда тутилган.

“Ўтган урушли кунларни абадий ёд этиш, халқимизнинг фидойи ва инсонпарварлик хусусиятларини тўлиқ англаш ва ота-боболаримиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фидойи инсонлари, хусусан жафокаш оналарини эътироф этиш мақсадида Ғалаба боғини барпо этиш мақсадга мувофиқдир”, - дейилган концепция лойиҳасида.

157