Саида Мирзиёева машҳур Лувр музейида кўргазма ташкил этмоқчи

© Facebook / Saida Mirziyoyeva Саида Мирзиёева: три книги об Узбекистане окажутся в Лувре
Саида Мирзиёева: три книги об Узбекистане окажутся в Лувре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Китоблар 2021 йилда Лувр музейида очиладиган “Ипак йўлидаги тамаддунлар ва маданиятлар” номли кўргазма доирасида тақдим этилади.

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Assouline Publishing” нашриётининг ҳаммуассиси ва муҳаррири Яффа Ассулин ҳамда буюмлар ва ландшафтни суратга олиш соҳасида эътироф топган фотограф Лазиз Ҳамани билан учрашув ўтказилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева “Facebook”даги саҳифасида пост ёзди.

© Facebook / Saida MirziyoyevaСаида Мирзиёева: три книги об Узбекистане окажутся в Лувре
Саида Мирзиёева машҳур Лувр музейида кўргазма ташкил этмоқчи - Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева: три книги об Узбекистане окажутся в Лувре

“Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини акс эттирадиган учта китоб чоп этиш лойиҳасини муҳокама қилдик. Китоблар 2021 йилда Лувр музейида очиладиган “Ипак йўлидаги тамаддунлар ва маданиятлар” номли кўргазма доирасида тақдим этилади.

Ушбу лойиҳа анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Хориж китобхонлари жозибадор диёримизни нафақат яқиндан билиб олади, балки уларда Ўзбекистонга келиш ва барчасини ўз кўзи билан кўриш истаги пайдо бўлади!”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.

Янгиликлар лентаси
0