Отабек Муродов Ўзбекистон Бош прокурори лавозимидан озод этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГенеральный прокурор Узбекистана Отабек Муродов
Генеральный прокурор Узбекистана Отабек Муродов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. О.Б.Муродовни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этиш тўғрисида президент фармони имзоланди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ:

Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилсин”, - дейилган хабарда.

Отабек Муродов 2018 йилнинг январида Ихтиёр Абдуллаев ўрнига бош прокурор этиб тайинланганди.

Янгиликлар лентаси
0