Университетский (ранее — Абрамовский) бульвар в Самарканде

Самарқанддаги Университет бульварига онлайн камералар ўрнатилди

109
(Янгиланган 12:25 21.06.2019)
Эндиликда барча хоҳловчилар ободонлаштириш ишлари қандай олиб борилаётганини кузатишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини бевосита кузатиб бориш учун онлайн камералар ўрнатилди.

“Энди бу ердаги ободонлаштириш ишларини реал вақт режимида http://samarkand.uz веб-сайти орқали кузатиб бориш мумкин”, - дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов шу йилнинг 18 июнь куни журналист ва блогерлар билан учрашув чоғида Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини бевосита кузатиб бориш учун онлайн камералар ўрнатилиши ҳақида маълум қилган эди ва бу уч кун ичида амалга ошди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд аҳолисига Университет хиёбонини янгилаш лойиҳаси маъқул бўлмаганди. Маҳаллий аҳоли янги лойиҳа баҳонасида дарахтлар кесилишидан хавотирда эканлигини баён қилганди. Вилоят ҳокими хиёбондаги бирорта чинор дарахти кесилмаслигига ваъда берган. Таъкидланишича, бунинг учун ҳар бир чинор дарахти рақамлаб чиқилади.

109