Сборщики хлопка на поле

АҚШ Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилаётганини қайд этди

176
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам бериш соҳасида кўрилаётган чораларга муносиб баҳо берди.

ТОШКЕНТ, 23 июн – Sputnik. АҚШ Давлат департаменти 20 июнь куни эълон қилган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга барҳам бериш соҳасида жиддий чоралар кўрилган.

Ҳисоботда,хусусан, пахта терувчилар меҳнат ҳақи оширилгани, давлат хизматчиларининг ушбу ишга жалб қилишга чек қўйилгани, болалар меҳнатига чеклов қўйилгани ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари фаолиятига ҳеч ким тўсқинлик қилмаётгани қайд этилган.

Ҳисоботда шунингдек, фуқароларни мажбурий жамият ишларига ёллмаслик ҳақида қабул қилинган қонунлар ҳам айтиб ўтилган.

Шунингдек, Меҳнат вазирлиги томонидан олиб борилаётган мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва хорижда ишлаётган меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолият ҳам айтиб ўтилган.

Ушбу мақсадда Россия ва Жанубий Кореяда Меҳнат вазирлигининг ваколатхоналари очилган. Ўтган давр мобайнида улар хорижда қийин вазиятга тушиб қолган 950 нафар фуқароларга ватанига қайтишга ёрдам беришди, дейилган хабарда.

 

176