Кошелек с деньгами

Ходимларнинг иш ҳақидан қайси ҳолатларда ушлаб қолиниши мумкин?

284
Иш ҳақидан фақатгина ходимнинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Адлия вазирлиги ходимларнинг иш ҳақидан қайси ҳолатларда ушлаб қолиниши мумкинлиги ҳақида эслатма билан чиқди.

Иш ҳақидан фақатгина ходимнинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолиниши мумкин.

Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина (солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.

Хабарда бошқа ҳолларда (масалан, обуна, коммунал тўловлар ва ҳ.к.) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийлиги таъкидлаб ўтилган.

эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан республика фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш бўйича ўтказилган сўров натижаларига кўра, иш берувчилар томонидан ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётганлиги ҳолатлари ҳамон давом этаётганлигини қайд этилганди. Мазкур турдаги қонунбузилишлар кўпинча банкларда (23%), соғлиқни сақлаш (26,3%), молия (23,9%) ва таълим(20%) соҳаларида учрашлигини кўриш мумкинлиги маълум қилинганди.

284