Бодикамера

ИИВ бодикамералар жорий этишни кечиктирмоқчи одамлар қарши

213
(Янгиланган 13:50 25.06.2019)
Тан камераларини жорий этишни кечиктириш ва видеони интернетда жойлаштиришда ЙПХ ходимидан рухсат олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси - танқид ва кинояларга сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Тан камераларини тақиб юриш ва ЙПХ инспекторларини видеога олиш ҳақидаги қонунга ИИВ томонидан киритилган ўзгаришлар кўплаб танқид ва кинояга сабаб бўлди.

Маълумки, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 июлидан барча ЙПХ ходимлари тан-камера тақиб юришлари ва ҳайдовчилар билан мулоқотларини видеога олишлари мажбурий бўлади деган қонун кучга кириши керак эди.

Ҳайдовчиларда 1 июлдан ушбу соҳада коррупция мутлақ йўқолар экан, деб умид энди пайдо бўлган бир пайтда, ИИВ ушбу қонунга иккита муҳим ўзгартиришлар киришни таклиф қилди. Айни дамда ушбу ўзгартиришлар қизғин муҳокама қилинмоқда.

Биринчидан, ИИВ камералар тақиб юришни 2020 йил 1 январдан мажбурий қилиб белгилашни таклиф қилди.

Ушбу таклифга нисбатан фуқаролар томонидан қуйидаги фикрлар билдирилган:

  • Нега ўзгараяпти сабаб нима?”, “Камера билан таъминланг, қарор ўзгармасин унда порахўрлик давом этади;
  • Нимага керак ўзи сизларга камера? Ўзимиз сизларни чиройли қилиб камерага оламиз. Ютуб қироли бўласизлар; 
  • Мутлақо каршиман! 1-илюлдан бошлаб боди камералар билан хизмат қилиш кўлингиздан келмаса - ОАВ оркали изох бериб узр су́ранглар!;

Иккинчидан, ИИВ ЙПХ ходимининг ҳаракатлари суратга олинган аудио, видео ва фото материалларни интернетга унинг рухсатисиз жойлаштирмасликни қонуний қилишни таклиф қилди.

Ушбу таклиф ҳам изоҳ берувчиларнинг кескин қаршилигига ва киноясига учради. 

  • Ҳурматли ЙПХ ходими, сиз менга нохақ жарима солганлигингиз ва айбимни исботлаб беролмаганлигингиз қайд этилган видеони интернетга жойламоқчи эдииим, майлими... деса қайси ЙПХ инспектори "майлиии... Зоримиз бору, зўримиз йўқ"  дер экан...”, - дейилган киноя билан изоҳлардан бирида;
  • Кимдан ва нима учун рухсат олиш керак? <…> Очиқча рухсат бериш керак! Рахбарият куришсин, халқ куришсин деб интирнетга қуйилади. Қарорни мана шу жойини узи узгартириш киритилмаган тақдирда хам, адолатли ишлаб чиқилмаган! Кулгили ва шармандали!;
  • Рухсат олиш эмас ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгардир деб киритилиши керак, деб ёзган Sokhibjon Rasulov исмли фойдаланувчи;
  • Ҳайдовчига нисбатан қўпол муносабатда бўлинса ва олинган видеони интернет тармоғига чиқариш учун руҳсат бермаса нима бўлади? Жамоатчилик назорати нима бўлади? Эркин қўявериш керак ҳар қайси томон қилган иши ва гапирган гапи учун жавоб берсин, шаффоф бўлаверсин;

Ушбу ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида 29 июнга қадар муҳокамада бўлади. Айни дамда ушбу ҳужжатга 72та таклифлар киритилган. Масала оммабоп бўлгани учун, яқин орада у кенг жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлса ажаб эмас.  

213