Шавкат Мирзиёев посетил строительную площадку Tashkent City

Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюрди

309
Президент Конгресс-холлга туташ қурилган 21 қаватли, беш юлдузли Hilton меҳмонхонасини ҳам кириб кўрди.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.  

Хабарда айтилишича, мазкур халқаро бизнес маркази саккизта лотга ажратилган ҳолда барпо этилмоқда. Шу пайтгача 7 миллион куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, элликдан зиёд бинога мустаҳкам пойдевор яратилди. Бугунги кунда бетон каркаслар ва деворлар қуриш, муҳандислик тармоқлари тортиш ишлари олиб борилмоқда. 

Шавкат Мирзиёев 25 июня посетил строительную площадку Tashkent City
Шавкат Мирзиёев 25 июня посетил строительную площадку Tashkent City

Конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонаси қурилаётган 5-лот энг илғор майдонлардан бири. Ушбу биноларда темир-бетон, металл конструкция ва том ёпиш ишлари якунланган бўлиб, қурилиш ҳажмининг саксон фоиздан зиёди битган. Ҳозирда электр тармоқларини монтаж қилиш, ички пардозлаш ва механика ишлари бажарилмоқда.

Президент Конгресс-холлга туташ қурилган 21 қаватли, беш юлдузли Hilton меҳмонхонасини ҳам кириб кўрди. Шу ерда маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан суҳбатлашди.

Будущий конгресс-холл на территории Tashkent City
Будущий конгресс-холл на территории Tashkent City

Давлат раҳбари Конгресс-холл ва меҳмонхонада юқори даражада хизмат  кўрсатишни йўлга қўйиб, мунтазам даромад топишни таъминлаш, ҳудудда барпо этиладиган истироҳат боғида ўзбекистонликлар ва туристлар учун кенг шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

309