Тошкентда Гамма пичоқ радиожарроҳлик маркази ташкил этилади

© Информационная служба Министерства здравоохранения УзбекистанаВ Узбекистане впервые проведена трансплантация печени
В Узбекистане впервые проведена трансплантация печени - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ҳудудидаги бўш турган ер майдони Гамма пичоқ радиожарроҳлик марказини ташкил этиш ажратилади.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Тошкент шаҳрида Гамма пичоқ радиожарроҳлик марказини ташкил этиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида ҳукумат фармойиш лойиҳаси тайёрланди.

Скорая помощь, Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
"Тез ёрдам" учун “прописка” керак эмас – Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳужжат муаллифи - Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Фармойиш лойиҳасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Toyo Santé Medicare Private Limited” компанияларининг “Toyo Santé Medicare Private Limited” компанияси томонидан 8,5 миллион доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига Гамма пичоқ радиожарроҳлик марказини ташкил этиш учун Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ҳудудидаги 1,4 гектар бўш турган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага бериш таклифига розилик бериш ҳақида топшириқ ёзилган.

Лойиҳада Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонини ижарага бериш бўйича шартнома имзоланиши қайд этилган.

“Компания томонидан:

8,5 млн АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиниши;

лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2019-2020 йилларда инвестиция маблағлари тўлиқ ўзлаштирилади ва объектлар фойдаланишга топширилиши;

Министр здравоохранения РФ Вероника Скворцова - Sputnik Ўзбекистон
Россия Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонга келади

инвестиция лойиҳалари белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ва объектлар фойдаланишга топширилмаган тақдирда ажратилган ер майдони белгиланган тартибда муддатидан аввал қайтарилиши;

2021 йил давомида 10 нафар Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимларини нейрохирургия, онкология, анестизиология, тиббий радиология, тиббий-физика мутахассислиги бўйича ўз ҳисобидан чет давлатларга малака оширишга юборилиши;

ҳар ойда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 3 нафар беморни гамма пичоқ услубида бепул даволаш, шунингдек 5 нафар беморни магнит резонанс томография текшируви, 5 нафар беморни компьютер томография текшируви, 10 нафар беморни рентген текширувидан бепул ўтказиб бериш бўйича 10 йил муддатга шартнома имзолаш мажбуриятларини олиниши маълумот учун қабул қилинсин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Янгиликлар лентаси
0