Юлдузлар Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлагани ростми - Sputnik таҳлили

© InstagramФейки, звезды и журналисты: кто требует освобождения Гульнары Каримовой
Фейки, звезды и журналисты: кто требует освобождения Гульнары Каримовой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида бир неча кундирки маҳаллий машҳурлар номидан биринчи президентнинг қизи - Гулнора Каримовани озод қилиш ҳақида даъватлар пайдо бўлмоқда. Кейинчалик улар сафига айрим ОАВ ва блогерлар ҳам қўшилди. Аслида нима рўй бераётгани ҳақида Sputnik Ўзбекистон материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбек ижтимоий тармоқларида ёппасига Гулнора Каримованинг озод қилинишига бағишланган хабарлар пайдо бўла бошлади. Кимдир Каримовага атаб дил изҳор қилган бўлса, бошқалари - соғлик тилашмоқда, учинчи тоифадагилар эса унинг озод этилишига умид билдиришган.

Гулнора Каримованинг қизи Имон сўнгги вақтларда Instagram да фаоллашди. Айрим ОАВлар унинг постларига таяниб, "юлдузлар Каримованинг озод этилишини талаб қилишмоқда", дея хабар бера бошладилар. Sputnik Ўзбекистон мана шу воқеаларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

Юлдузлар

Республика шоу-бизнес оламининг айрим вакиллари ҳақиатан ҳам Каримовани қўллаб-қувватлашларини билдирганлар. Улар орасида қизиқчи Ҳалима Ибрагимова ҳам бор. Фақат у Каримовага бағишлаб ёзилган постни бир оз вақтдан сўнг негадир олиб ташлаган. Санъаткор ўз постида Каримовага куч ва соғлик тилаб, тезроқ уйига, фарзандлари бағрига қайтишига умид билдирган.

Таниқли ўзбек мусиқачиси, Bojalar гуруҳи солисти президентнинг тўнғич қизини соғинганини билдирган. Жаҳонгир Позилжонов ижтимоий тармоқларга Гулнора Каримова билан бирга тушган суратини жойлаган.

Фейклар

Қатор ОАВлар, машҳурларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан скриншотларни эълон қилиб, бу "флешмоб"ни "халқ ташаббусига" чиқарганлар. Шу билан бирга, Instagramдаги ҳар бир шундай хабарда Каримованинг қизи Имон аккаунти белгиланган бўлган.

 Имон Каримова ДХХ раиси ва бош прокурорга хат билан мурожаат қилди >>>

Аммо кейин маълум бўлдики, "юлдузлар"нинг айрим профиллари шунчаки фейк бўлиб чиқди, юлдузлар эса ўзлари номидан кимдир "мадад постларини" чоп этаётганлигидан ҳатто хабарлари йўқлигини тан олишган.

Sputnik худди шундай учта мисолни таҳлил қилди. Хонанда ёки актрисаларнинг расмий аккаунтларида Каримова ҳақида хабарлар мавжуд эмас, аммо машҳурларга тегишли бўлмаган, лекин улар номидан юритилаётган бошқа аккаунтларда қамоққа олинган Каримовага атаб янги постлар чоп этилишда давом этмоқда.

Мисол тариқасида, таниқли актриса Шаҳзода Матчанованинг аккаунтларини келтирамиз.

Фейки, звезды и журналисты: кто требует освобождения Гульнары Каримовой
Юлдузлар Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлагани ростми - Sputnik таҳлили - Sputnik Ўзбекистон
Фейки, звезды и журналисты: кто требует освобождения Гульнары Каримовой

Актрисанинг фейк аккаунти чапда, расмий аккаунти эса ўнгда жойлашган.

Худди шундай ҳолат хонанда ва актриса Райҳон билан ҳам такрорланган.

Фейки, звезды и журналисты: кто требует освобождения Гульнары Каримовой
Юлдузлар Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлагани ростми - Sputnik таҳлили - Sputnik Ўзбекистон
Фейки, звезды и журналисты: кто требует освобождения Гульнары Каримовой

Хонанда Райҳоннинг ейк аккаунти чапда, расмий аккаунти эса ўнгда жойлашган.

Кейинчалик ушбу фейк саҳифаларнинг аксарияти ўз номини "фан ҳамжамиятлар"га ўзгартирган, айрим постлар эса ҳатто олиб ташланган. Аммо бу ҳолат айрим нашрлар ҳеч нарсадан бехабар ва бундай акция борлиги ҳақида ҳатто ўйламаган эстрада юлдузларини Каримова тарафдорлари сафига қўшиш учун етарли бўлди.

Sputnik Ўзбекистон ижтимоий тармоқларда актриса Жамила Ғофурова билан боғланди, актриса Интернетда унинг номидан чоп этилаётган постларга ўзининг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Ғофурова биз билан мулоқотдан сўнг Instagram даги расмий саҳифасида ўз кузатувчиларига Каримовани қўллаб-қувватлаш акциясига ўзининг ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида маълум қилди ва Stories га клон-саҳифани жойлаб қўйди.

"Ўзбекконцерт" вакилларидан, шоу-бизнеснинг бошқа кўплаб вакилларидан каби, бу мавзуда изоҳ олишнинг имкони бўлмади. 

Гулнора Каримованинг жиноятлари

Айни вақтда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова иккита жиноят иши бўйича жазога тортилган. Бундан ташқари, Каримованинг 133 миллион доллар ҳажмидаги активларини Ўзбекистонга қайтариш жараёни бошлаб юборилган.

Тергов давомида ушбу маблағлар ноқонуний йўл билан топилгани, сўнгра чет элда, кўпроқ Швейцарияда "ювилгани" аниқланган. Олти йилдан узоқроқ вақт давом этаётган жиноят ишида 784 миллион долларга яқин маблағ музлатиб қўйилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, иккита жиноий иш бўйича етказилган зарарнинг умумий миқдори тахминан 2 миллиард долларни ташкил этади. Расмий Тошкент Гулнора Каримованинг 12та давлат, шу жумладан, Россиядаги умумий суммаси 1,5 миллиарддан зиёд бўлган мол-мулкини ҳибсга олиш ташаббуси билан чиққан.

Янгиликлар лентаси
0