Уфада беморга ёрдам беришдан воз кечган фельдшер иши текширилмоқда

© Sputnik / Анастасия Макарычева / Медиабанкка ўтишВзрывы на заводе в Дзержинске
Взрывы на заводе в Дзержинске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беморга ёрдам беришдан воз кечган тез ёрдам фельдшерининг ҳатти-ҳаракатларига Россия Тергов Қўмитаси баҳо беради.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бироз олдин интернетда беморга ёрдам беришдан воз кечган тез ёрдам фельдшери акс этган видео тарқалган эди. Ушбу воқеа бир зумда Россия ОАВлари ва ҳуқуқни сақлаш органлари диққатини тортди, Биринчи канал хабарига асосан.

Воқеа Бошқирдистон ўлкасининг Уфа шаҳри яқинида содир бўлган. Шаурма сотадиган дўконда ишлайдиган ўзбекистонлик меҳнат мигранти ўзини ёмон ҳис қилиб қолган. Шу яқин атрофда бўлганлар дарҳол тез ёрдам чақиришган, лекин у ҳа деганда келавермаган.

Шунда ёрдам чақираётганлардан бири парковкада турган тез ёрдам машинасини кўриб қолади, ва унинг олдига югуриб бориб машина ичида ўтирган фельдшердан ёрдам сўрайди. Қиз боланинг ҳарчанд уринишига қарамасдан фельдшер қўпол равишда унга рад жавобини беради.

Оғир аҳволга тушиб қолган (тахминан микроинсульт) меҳнат миггрантига шу атрофдаги магазинда ишлайдиган сотувчи ёрдамга келади. Кейин маълум бўлишича у олдин 20 йил ҳамшира бўлиб ишлаган экан. Сотувчи ва яна бир неча мигрантлар фаол ёрдамида беъморнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Айни дамда у касалхонага жойлаштирилган ва даволанмоқда.

Ушбу воқеа ОАВда ёритилганидан сўнг, Россия Тергов қўмитаси ўз текширувни бошлади. Тез ёрдами машинаси қайси шифохонага тегишли бўлгани аниқланган ва айни дамда судгача текширув ишлари олиб борилмоқда. Шифокорнинг ҳатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади, деди Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистон бўйича вакили Евгений Каневский.

Янгиликлар лентаси
0