Узбекская валюта - сум

Ўзбекистонда бугундан ОТМ ўқитувчилари маоши ошади

275
(Янгиланган 11:26 01.07.2019)
Ўзбекистонда 2019 йил 1 июлдан ОТМ ўқитувчилари маоши ошади.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистонда  2019 йил 1 июлдан ОТМ ўқитувчилари маоши ошади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали эслатма билан чиқди.

Аввал хабар қилинганидек, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари оширилган миқдорларда тўланади.

Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (марказлар, институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Профессор унвонига эга бўлмаган, бироқ фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган, профессор лавозимига бир муддатга қабул қилинган шахсларга базавий лавозим маоши қуйидаги миқдорда белгиланади:

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб — 3 130 000 сўм; 2019 йил 1 январдан бошлаб — 3 756 000 сўм; 2019 йил 1 июлдан бошлаб — 4 695 000 сўм.

275