Ташкентские дороги не выдержали проливного дождя

Ёмғир ва кучли шамол: Ўзбекистонга салқин об-ҳаво келади

1557
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Гидрометеорология маркази 1-2 июль кунлари учун  об-ҳаво башоратини маълум қилди.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27 даража, кундузи 40-42 даража бўлади. 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 28-33 даража бўлади. 

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 33-38 даража, баъзи жойларда 40 даражагача бўлади. 

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади. 

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража, баъзи жойларда 44-45 даража гача бўлади. 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 37-42 даража бўлади. 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

1557
Медицинский работник подключает пациента к аппарату ИВЛ

Ўзбекистонда коронавирус: 28 май асосий хабарлари

169
Бугуннинг ўзида 35 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 694 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 82 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 437  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 32 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  2 668 нафар.

Айни пайтда 729 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Кореядан ёрдам

“Uzbekistan Airways” АЖнинг юк ташиш чартер рейс билан Жанубий Кореядан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди. Ўзбекистонга 20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроват Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon Co., Ltd” компанияси кўмагида олиб келинди.

Мактабга қабул

Бу йил Ўзбекистонда биринчи синфга қабул жараёни июль ойидан бошланади. Бу ҳақда қуйидаги ҳаволада батафсил ўқишингиз мумкин.

Самарқандда катта қурилиш

Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида 100 кишилик шифохона қуриляпти. Янги мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касалликлар - коронавирус даволанади. Шифохонада даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Ҳарбий шаҳарчанинг ёндош ҳудудида 1000 кишилик карантин мажмуа қурилиши бошланди.

Юз киши карантинга олинди

Коронавирусга чалинган икки ҳайдовчи сабабли 100 га яқин киши карантинга олинди.

22 май куни Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р. Избоскан туманида яшовчи шериги, 32 ёшли Б.Қ. билан  биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган. Шу куннинг ўзида ҳар икки ҳайдовчидан коронавирус инфекциясига суртма олинган. Эртасига, 23 май куни Б.Қ. да гумон натижа қайд этилганлиги учун такроран таҳлил топширган, Р.Р.да эса касаллик аниқланмаган.

Лекин ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган.

Эпидемиологик суруштирув натижасида Избоскан ва Балиқчи туманида Р.Р. ва Б.Қ. билан мулоқотда бўлган барча 100 нафарга яқин фуқаро 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,69 миллиондан ошди, 356 минг киши вафот этди. 2,35 миллион киши соғайди.

169
Педиатр, иммунолог-аллерголог, соведущий программы Жить Здорово  Андрей Продеус

Машҳур педиатр болаларга ниқоб тақиш нима учун хавфли эканини тушунтириб берди

175
Япония педиатрлари уюшмаси ота-оналарни коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарамай, икки ёшгача бўлган болалар учун ниқоб кийиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Педиатр, иммунолог-аллерголог, "Жить здорово" дастурининг бошловчиларидан бири, профессор, медицина фанлари доктори Андрей Продеус ёш болаларга ҳимоя ниқобларини тақиш қанчалик мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида гапирди.

Япония педиатрлари уюшмаси ота-оналарни коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарамай, икки ёшгача бўлган болалар учун ниқоб кийиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

Машҳур педиатр Андрей Продеус сўзларига кўра, бу фикр нафақат япон мутахассислари, балки бутун дунё педиатрлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Гап шундаки, ниқоб тақиш нафас олиш муаммоларига олиб келиши мумкин. Ҳатто катталар ҳам бу каби муаммоларни бошидан кечиришади, болаларни эса гапирмаса ҳам бўлади, дейди мутахассис.

"Шунга кўра, бу тавсия жуда оқилона. Болаларда вирусга сезувчанлик камроқ, чунки коронавирус илашадиган ва кўприк орқали ўтиб ҳужайраларга кириб борадиган рецепторлар болада катталарга қараганда камроқ бўлади, айниқса бу рецепторлар гипертония, ошиқча вазн билан оғриган кекса одамларда кўп бўлади", - деди педиатр Sputnik радиосига.

Шу билан бирга Продеус, ниқоб одамни вирусдан ҳимоя қилишига шубҳа қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳаммаси аксинча - шахсий ҳимоя воситаларини айнан касаллик ташувчиси тақиши керак.

Бундай ҳолда, ниқоб тақиш атрофдаги одамларни ҳимоя қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди мутаҳассис.

Агар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган ёши каттароқ бола ҳақида гапирадиган бўлсак, у инфекция манбаи бўлса, гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилади.

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.

Известный педиатр объяснил, почему малышам опасно носить защитные маски от COVID-19
175
Шавкат Мирзиёев с супругой 30 сентября посетили комплекс Тадж-Махал в Агре

Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди

31
(Янгиланган 23:09 28.05.2020)
Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар, деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Инстаграмида.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди. Бу ҳақда оиланинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Инстаграммида маълум қилди.

Шахноза Мирзиёева
Шавкат Мирзиёев и Зироат Мирзиёева

"Бугун, мен учун энг азиз бўлган инсонлар ҳаётида муҳим сана. Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар.

Сиз – самимий севги, садоқат ва ўзаро ҳурматнинг ёрқин намунасисиз. Аллоҳ инояти билан барчамизнинг оилаларимиз худди сизники каби мустаҳкам ва бахтли бўлишини тилаб қоламан”, - деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева.

31