В Узбекистане отменили медсправку для абитуриентов

Дипломатия университетига ҳужжатлар 5 июлгача қабул қилинади

170
Кириш имтиҳонларининг биринчи босқичидан ўта олмаган абитуриентлар бошқа ОТМларга ҳужжат топширишга улгуришлари учун, Дипломатия университетига ҳужжат топшириш 5 июлда якунланади.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университетига қабул 5 июлга қадар давом этади, бошқа олийгоҳларда эса 15 июлгача, бунинг сабаби нимада?

Ушбу савол билан Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоровга мурожаат қилган ЎзА, қуйидаги жавобни олган.

"Ўзбекистон олий таълим муассасаларига қабул 15 июлгача деб белгиланган. Фақат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун алоҳида қарор чиққан. Уларда синовларнинг биринчи босқичи 5 июлга қадар якунланиши керак. Шунинг учун уларда ҳужжат қабул қилиш аввалроқ якунланди. Лекин, бунда илк синовлардан ўта олмаган абитуриентлар бошқа ОТМга топширишга имкони бўлади", - деди мутахассис. 

Шу сабабли Дипломатия универистетига ҳужжатлар қабули 5 июлгача, кириш имтиҳонининг биринчи босқичи эса 9-14 июл кунларида ўтказилиб, натижалари эълон қилинади.

170