Дрифт и гонки в пригороде Бишкека. Кадры с высоты птичьего полета

ИИВ қоидабузарликлар акс этган видеолар учун пул тўлай бошлади

316
Ўзбекистон ИИВ қоидабузарликлар акс этган видеолар учун ЭКИҲнинг 5% миқдорида пул мукофоти тўлай бошлади.  

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ қоидабузарликлар акс этган видеолар учун ЭКИҲнинг 5% миқдорида пул мукофоти тўлай бошлади, ИИВ матбуот хизмати хабарига асосан.

Ушбу ҳақида Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган қонун 2019йилниг 1 июлдан кучга кирди.

“Янги тартиб ишга тушди, қоидабузарликлар акс этган видеолавҳаларни йиғиш бошланди. Уларни Ўзбекистон Республикасида яшаётган ҳар бир киши юбориши мумкин”, - дейилган хабарда.

Пул мукофотининг қиймати энг кам иш ҳаққининг 5% миқдорида белгиланган. Бугунги кунда бу ҳар бир қоидабузарлик учун 10136 сўмни ташкил қилади. Ушбу мукофот қоидабузарлардан ундирилаётган жарималар ҳисобидан қопланади. ИИВга қоидабузарликлар ҳақида хабар берган кишилар ҳақидаги маълумот махфий сақланади.

316
Первый звонок в Ташкенте

Биринчи синфга қабул қачон бошланади ХТВ жавоби

84
Ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар республикадаги барча мактабларнинг 1-синфига қабул жараёнлари амалга оширилган. Бироқ пандемия сабабли бунга ўзгартириш киритилди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Бу йил Ўзбекистонда биринчи синфга қабул жараёни июль ойидан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти ҳузурида 30 апрелда ўтказилган йиғилиш баёнига мувофиқ, пандемия таъсири тўлиқ бартараф  этилгунига қадар  1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган.

Бунинг натижасида:

  • ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;
  • июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди;
  • 1-синфга қабул жараёнлари бошланганидан сўнг, мактаб маъмурияти орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар республикадаги барча мактабларнинг 1-синфига қабул жараёнлари амалга оширилган.

84
Пожилой узбек в Самарканде. Узбекская ССР

Кексалар муаммолари билан Нуронийлар кенгашлари шуғулланади

30
(Янгиланган 13:01 28.05.2020)
Кексаларни қўллаб-қувватлаш, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқаларга тааллуқли муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш - Нуронийлар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Кексалар муаммолари билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари шуғулланади. Norma.uz хабарига асосан.

Вазирлар Маҳкамасининг 23 май куни қабул қилинган “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 326-сон қарорига кўра: 

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади. Кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашиш, муаммоларни мониторинг ва таҳлил қилиш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқаларга тааллуқли муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ўринбосарлари Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари томонидан тайинланади;

Вазирлар Маҳкамаси қарорида, шунингдек, Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

30

Трамп ижтимоий тармоқларга қарши қаратилган қарорни имзоламоқчи

29
АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларнинг иш фаолиятига оид қарорни имзолашни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларнинг иш фаолиятига оид қарорни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico газетаси Оқ уй вакили Кайле Маккинани баёнотига асосан хабар қилди.

Пайшанба куни АҚШ президенти ҳужжатни имзолаши кутилмоқда. Имзолашга тайёрланаётган қарор бйўича қўшимча маълумот ҳозирча очиқланмаяпти.

Куни кеча Трамп консерваторларнинг овозларини ўчиришда давом этса, ижтимоий тармоқларни қатъий равишда тартибга солиш ёки бутунлай "ўчириб қўйиш" билан таҳдид қилди.

Трамп сайловларда почта орқали овоз бериш жараёнини кескин қоралаб, “Бюллетенлар почта орқали тарқатилиши фирибгарликка йўл очади. Бошқача бўлиши мумкин эмас! Почта қутилари талон-торож қилинади ва сайлов бюллетенлари қалбакилаштирилади”, - деб ёзди.

Twitter Трампнинг бу постини ишончли эмас деб қайд этди ва унинг остига махсус белги қўйди. 

Трампнинг Twitter'ни президентлик сайловларига аралашаётганликда айблади.

29