Москвада мигрантларни алдаб катта пул топаётган фирибгарлар қўлга олинди

© Пресс-служба ОМВД России по г. УссурийскуПолицейские выявили в Уссурийске факт фиктивной постановки на миграционный учет иностранных граждан
Полицейские выявили в Уссурийске факт фиктивной постановки на миграционный учет иностранных граждан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада мигрантларни қалбаки регистрация қилиш орқали 10 миллион рубл даромад олган фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Москвада мигрантлар учун қалбаки регистрация тайёрлаш билан шуғулланаётган 12 киши қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Россия ИИВнинг расмий вакили Ирина Волк.

Унинг сўзларига кўра, фирибгарлар сохта интернет сайтлар орқали миграция маркази ходимлари номидан жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини қабул қилишган. 

“Қалбаки билдириш бланкалари ёрдамида хорижий фуқароларнинг кириб келганини рўйхатга олиб, пул эвазига уларга миграция ҳисоботга қўйилгани ҳақида сохта ҳужжатлар (регистрация) беришган”, - деди Ирина Волк.

Маълум бўлишича, жиноятчилар кунига 150 минг рублгача, бир йилда улар 10 миллион рублгача даромад олишган.

Москва шаҳар полицияси ушбу жиноятла гумон қилинаётган фуқароларнинг турар жойлари ва офисларида тинтув ўтказиб 3 миллионга яқин пул, 30 та банк карталари, қалбаки муҳр ва штамплар, 50та мобил телефон топишган.

Получить патент в Многофункциональном Миграционном Центре Москвы в Сахарово (русский язык)  - Sputnik Ўзбекистон
Сохта регистрация - Москвада ишлашни тақиқлайди

Айни дамда ушбу гуруҳни ташкил қилган 2 киши ва гуруҳнинг 5 нафар фаол аъзоси қўлга олинган. Уларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 159 моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноят иши очилган. Яна беш нафар жиноятчи Россия ҳудудини тарк этмаслиш шарти билан қўйиб юборилган.

Миграция қонунчилиги қаттиққўллаштирили муносабати билан, Россияда мигрантларни оммавий рўйхатдан ўтказувчи ташкилотлар мутлақ йўқ бўлиб кетмоқда. Шу сабабли қонуний равишда рўйхатдан ўтишга имкони бўлмаган меҳнат мигрантлари регистрация қилишнинг бошқа йўлларини ахтариб, фирибгарлар “қармоғиға илинмоқда”.

Россияга янги келаётган Ўзбекистон фуқаролари шуни унутмасликлари керак-ки, бугунги кунда регистрация фақат туман полициясининг миграция бўлимларида ёки “Мои документы” ҳужжатлар расмийлаштириш марказларида ёки “Россия почтаси” бўлимлари орқали амалга оширилиши мумкин. Бошқа ҳеч қандай ташкилот қонуний регистрация расмийлаштира олмайди.

Билиб ёки билмаган ҳолда қалбаки регистрация расмийлаштирган хорижий фуқаролар қонун бузувчи ҳисобланади. Уларга нисбатан қонуний чоралар қўлланилиши мумкин. Иккинчидан улар  Россия ҳудудини тарк этишга мажбур бўлади. Айрим ҳолларда уларнинг қайта кириши учун таъқиқ ҳам қўйилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0