Лагерь паломников в Саудовской Аравии

Ҳаж ва Умрага борадиган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгарди

365
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди .

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, Ҳаж ва Умра тадбирларига борадиган фуқаролар туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёрати учун қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилди

Қайд этиш жоизки, илгари тиббий кўрикнинг барча босқичлари фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул ўтказилган.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида Ҳаж шартномаси имзоланди 

365