В Узбекистане выбрали поставщика бодикамер из США

ЙПХ инспекторлари қачон тан камералар тақиши маълум бўлди

424
Вазирлар Маҳкамаси боди камералар жорий этишни кечиктирган мулозимларга ҳайфсан эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Йўл-патруль хизмати инспекторлари 2020 йилнинг  1 январдан бошлаб боди камералар билан таъминланади. Бу ҳақида 3 июл куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 556-сонли қарорида айтиб ўтилган.

“Ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патрул-пост хизмати инспекторлари 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб мобил видеокамералар ва планшетлар билан таъминланади”, - дейилган қарорда.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорида, дастлаб  1 июлда белгиланган қарор ижросини кечиктирилишида айбдор деб топилган Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси ўринбосари Х.Б. Юсупов ва мудофаа вазири ўринбосари Р.М. Эргашевга ҳайфсан эълон қилинган. ИИВ ва Мудофаа вазирлиги қарор ижроси 1 январдан бошланиши қатъий экани тайинланган. 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳараркати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги низом” 2018 йилнинг декабр ойида қабул қилинган ва унда боди камералардан фойдаланишни  2019 йилнинг 1 апрелида бошлаш белгиланган эди. Шунидан сўнг ушбу муддат 1 июлга қадар кечиктирилган эди.

 

424

Саратовдаги даҳшат: Ўзбекистон фуқароси 4 киши қурбон бўлган ЙТҲ учун 3 йилга қамалди

139
Суд эркакни РФ ЖКнинг "Эҳтиётсизлик туфайли иккита ва ундан ортиқ шахслар ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракатидаги қоидабузарлик" моддаси бўйича айбдор деб топди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Саратов вилоят суди январ ойида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ иши бўйича Ўзбекистон фуқаросини айбдор деб топди.

Судланувчини уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Бу ҳақда РФ ТҚ ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.

"Дастлабки тергов жараёнида ва судда эркак барча илгари сурилган айбларни тан олган. Суд ҳукми билан у 3 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазони колония-поселениеда ўташи белгиланган, шунингдек, икки йилга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган", - дейилади баёнотда.

Суд ҳукми қонуний кучга кирмаган ва шикоят аризасини киритиш мумкин.

Ҳодиса ҳақида

Айбловчи томон қуйидаги версияни илгари сурган: 16 январ куни эрталаб, Татищев туманидаги трассада ўзбекистонлик ҳайдовчи ўзининг Hyundai микроавтобусида қарама қарши томонга чиқиб кетган.

Машина қарши томонда келаётган "Волга" билан тўқнашган.

Авария оқибатида "Волга" ҳайдовчиси ва Hyundaiнинг уч нафар йўловчиси ҳалок бўлишган. Минивэнда бўлган яна икки киши оғир жароҳат олган.

Прокуратура маълумотларига кўра, ҳайдовчи ва минивэннинг еттита йўловчиси Ўзбекистон фуқароларидир. Аммо Ўзбекистон ТИВ сал олдин Hyundaiдаги беш киши - республика фуқаролари бўлгани, улардан икки нафар ҳалок бўлишгани ҳақида хабар берган эди.

139

Россияда ҳайдовчисиз автомобилда имтиҳон топишириш мумкин бўлади

49
(Янгиланган 11:46 27.11.2020)
Ҳайдовчисиз машина албатта имтиҳон олувчи инспектор ҳам бўлади, инспекторсиз имтиҳон ҳолиш ҳозирча режалаштирилмаган. 

ТОШКЕНТ, 27 ноя- Sputnik. Келажакда Россияда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонни ҳайдовчисиз автомобилда топшириш мумкин бўлади. Бу ҳақида РИА Новостига Москва шаҳар Ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси раҳбари Николай Шеюхин хабар қилган. 

"Мана имтиҳон машинаси - у ҳайдовчисиз автомобил асосида яратилган. Унда кўплаб камералар, сенсорли педалар ва планшет-инспектор ўрнатилган. Бу эртага ишга тушади демайман, лекин биз уни такомиллаштирмоқдамиз. Тизим ичида рақамлаштирилган йўллар жойлаштирилган. Ҳайдовчига маълум йўналишга бориш вазифаси берилади ва шундан сўнг тизим унинг ҳаракатларини баҳолайди", - дейди  Шеюхин. 

Машинада албатта имтиҳон олувчи инспектор ҳам бўлади. Инспекторсиз имтиҳон ҳолиш ҳозирча режалаштирилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Россия раҳбарияти томонидан ҳайдовчисиз автомобиллар тизимини ишлаб чиқиш, ва уларни умумий фойдаланиш йўлларига чиқариш вазифаси қўйилган эди. Яқин йиллар ичида ҳайдовчисиз автомобиллар Россиянинг айрим ҳудудларида ишга туширилиши мумкин. Хусусан, Москвада Яндекс компаниясининг синовдан ўтаётган ҳайдовчисиз автомобиллари  тез-тез учратиб туриш мумкин. Ҳозирча уларнинг салонида ҳайдовчи бор. 

© Sputnik / Владимир Песня
Беспилотные автомобили "Яндекса"
49

Россияда янги камикадзе-дронларини яратиш устида иш олиб борилмоқда

59
“Калашников” концернининг (Ростех) шўба корхонаси Zala Aero Group янги дронларни, шу жумладан камикадзе дронларини яратиш устида иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. “Калашников” концернининг (Ростех) шўба корхонаси Zala Aero Group янги дронларни, шу жумладан камикадзе дронларини яратиш устида иш олиб бормоқда, деди Ростех давлат корпорациясининг қурол-яроғ комплексининг саноат директори Бекхан Оздоев.

"Калашников гуруҳига кирувчи ZALA AERO GROUP компанияси пилотсиз учар аппаратларини ишлаб чиқаради, жумладан “КУБ”, “Ланцет-1” ва “Ланцет-3”. Улар ҳаммаси тактик ва техник хусусиятлари жиҳатидан хорижий рақобатчилардан яхшироқдир. Бироқ, биз бу билан тўхтаб қолмаймиз, доимо янги дронлар, шу жумладан камикадзе-дронларини яратиш устида ишламоқдамиз" - деди у.

Аввалроқ, Абу-Дабида бўлиб ўтган IDEX-2019  кўргазмасида Калашников “Куб” камикадзе дронини намойиш этган эди. Кейинчалик компания Россияда биринчи бўлиб камикадзе дрон “Ланцет”ни яратди.

Ростех бош директори Сергей Чемезов янги “ZALA Ланцет” мажмуаси разведка, алоқа, навигация ва юқори аниқликдаги зарба элементини ўз ичига олади.

59