Гульнара Каримова

Швейцария Гулнора Каримова иши бўйича 555 млн долларни Ўзбекистонга қайтаришни тўхтатди

745
(Янгиланган 11:02 04.07.2019)
Адвокат Грегуар Манжа аризасига кўра Швейцария Гулнора Каримова пулларни Ўзбекистонга қайтаришни тўхтатди.

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Швейцария ҳукумати Гулнора Каримова иши бўйича ЎЗбекистонга $555 млн қайтаришни тўхтатди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Каримованинг адвокати Грегуар Манжанинг сўзларига асосан.

“Швейцари федерал жиноят судида учинчи катта ғалаба (1 июль). 555 миллион долларни қайтариш дарҳол тўхтатилди”, - деб ёзган Грегуар Манжа ўз Twitterида.

Адвокат айтишига қараганда, Гулнора Каримованинг қамоқхонада соғлиғи ёмонлашгани сабабли Швейцария суди "Ўзбекистон билан ҳамкорликни тўхтатган".  

Бироз олдин Швейцария бош прокуратураси Ўзбекистонга “ноқонуний даромадларни ювиш” иши бўйича конфискация қилинган 130 миллион доллар қайтарилшини маълум қилган эди.

Ушбу муносабат билан, кеча 3 июл куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган кўплаб хабарлар туфайли Гулнора Каримова жазо ўтаётган қамоқхонада жиддий текширув ўтказишга қарор қилганини хабар қилган эди.

"Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда", - дейилган Адлия вазирлиги хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Биринчи президентининг қизи Гульнара Каримова 2015 йилнинг августида бир қатор иқтисодий жиноятларда айбдор деб топилган ва 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. Бош прокуратура Гулнора Каримованинг 12 хорижий мамлакатда жами 1,5 миллиард доллар мол-мулки борлигини аниқлаган. Шундан энг каттаси қисми – 800 миллион долларлик мулк Швейцарияда сақланади.

745