Проект здания  МДЦ Ташкент Сити

Tashkent City᾽да Марказий Осиёдаги энг баланд бино қурилиши бошланди

1065
(Янгиланган 11:32 05.07.2019)
“Осмон барча учун” шиори остида қурилаётган бу лойиҳадан хоҳлаган инсон ўз масканига эга бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Бўлажак Tashkent City ҳудудидаги Lot№4 қурилиш жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Ушбу объект Марказий Осиёдаги энг баланд бино бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Проект здания  МДЦ Ташкент Сити
Sputnik / Дильшода Рахматова
Проект здания МДЦ Ташкент Сити

Murad Buildings компанияси раҳбари Мурад Назаровнинг сўзларига кўра, Tashkent City ҳудудида бир ярим гектардан ортиқ майдонда баландлиги 215 метрдан ошадиган осмонўпар бино қурилади. Ушбу Марказий Осиёдаги энг баланд бино 50 қаватдан иборат бўлади.

Проект здания МДЦ Ташкент Сити
Sputnik / Рамиз Бахтияров
Проект здания МДЦ Ташкент Сити

Мазкур объектнинг расмий номи 15 августдан сўнг эълон қилинади.

“Осмон барча учун” шиори остида қурилаётган бу лойиҳадан хоҳлаган инсон ўз масканига эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюриб, уни кўздан кечиргани хабар қилинган эди. Мазкур халқаро бизнес маркази саккизта лотга ажратилган ҳолда барпо этилмоқда. Шу пайтгача 7 миллион куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, элликдан зиёд бинога мустаҳкам пойдевор яратилди. Бугунги кунда бетон каркаслар ва деворлар қуриш, муҳандислик тармоқлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.

1065