Патрульная машина на улицах Ташкента

Тошкентдаги қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

159
Тошкент шаҳрида “Халқаро Олимпия куни” доирасида қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Тошкент шаҳрида “Халқаро Олимпия куни” доирасида қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

5 июль куни: “От спорти паради" ўтказилиши муносабати билан соат 19:00 дан 21:00 гача А.Темур шох кўчасининг А.Темур хиёбони айланма йўлидаги қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

6 июль куни: “Оммавий юриш марафони”ни ўтказилиши муносабати билан соат 07:00 дан 08:00 гача “Халқлар дўстлиги” майдонидан  И.Каримов кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

159