Ўзбекистон вакиласи илк бор нуфузли гўзаллик танловида иштирок этади

© Instagram / niginafaxriddinovaМодель Нигина Фахриддинова
Модель Нигина Фахриддинова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Miss Intercontinental – танлови 1971 йилдан буён ўтказилади ва у дунёдаги энг нуфузли танловлардан биридир.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Нигина Фахриддинова Miss Intercontinental нуфузли халқаро танловида иштирок этаётган биринчи Ўзбекистон вакили бўлади.

Нигина Ўзбекистон модел агентликлари орасида ўтказилган танловда ғолиб чиқиб Miss Intercontinental Uzbekistan 2019 унвонини олган. Miss Intercontinental танловининг финал баҳси бу йил 21 декабр куни  Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от 𝓝𝓲𝓰𝓲𝓷𝓪 (@niginafaxriddinova)

Miss Intercontinental – танлови 1971 йилдан буён ўтказилади ва у дунёдаги нуфузли танловлардан биридир. Унда турли йилларда турли машҳур кишилар иштирок этган. 1998 йилдан бошлаб танловда эркаклар учун ҳам алоҳида номинация яратилди.

Ушбу конкурс тарихида энг кўп маротаба ғолиблар АҚШ ва Венесуэла вакиллари бўлган – 5 маротабадан. Пуэро-Рико вакиллари – 4 маротаба ютиб чиққан. МДҲдан эса фақат Россия вакиллари 3 маротаба ғолиб бўлган 1991, 2013 ва 2015 йилларда.

Янгиликлар лентаси
0