Кореяга ишга юбориш бўйича имтиҳонлардан ўтган номзодларни рўйхатга олиш тўхтатилди

Oбуна бўлиш
Динамик рейтинг асосида рўйхатга жами 4003 нафар номзод реестрига киритилди.

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Бандликка рухсат бериш тизимининг Корея Республикасига ишчиларни жўнатиш бўйича келишув меморандуми” доирасида билимни баҳолаш марказларида ўтказилган дастлабки саралаш имтиҳонларидан ўтган номзодларни динамик рейтинг асосида рўйхатга олиниши 2019 йил 5 июль куни тўхтатилганлигини маълум қилди.

Государственный визит Президента Республики Корея Мун Чжэ Ина в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

Қайд этилишича, динамик рейтинг асосида рўйхатга жами 4003 нафар номзод реестрига киритилди.

2019 йил 15 июлга қадар динамик рейтинг асосида рўйхатга киритилган номзодларнинг корейс тилини билим даражаси назорат тартибда текширилади вa EPS Topic имтиҳонига киритилган 2500 нафар фуқаро рўйхати эълон қилинади.

Асосланмаган ва нотўғри хабарларни олдини олиш мақсадида фақат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган ахборотлардан фойдаланиш сўралган.

Янгиликлар лентаси
0