Великорецкий крестный ход в Кировской области

Ногиронлиги бўлган сайёҳларга алоҳида эътибор берилади

50
(Янгиланган 17:33 09.07.2019)
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар саёҳатини ташкил қилиш учун пул жамлайдиган махсус жамғарма иш бошлади.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистонда “Саёҳат барча учун” хайрия лойиҳаси иш бошлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан бошланган ушбу лойиҳа биринчи навбатда ногиронлиги бўлган шахслар қулай саёҳат қилиши шароитлар яратишга қаратилган бўлса, иккинчидан - Ўзбекистон туризм инфраструктурасини хориждан келадиган имконияти чекланган меҳмонлар учун ҳам тайёрлаш бўлади.  

Лойиҳа доирасида жамоатчилик хайрия маблағларини жалб этиш мақсадида “Туристларга хизмат кўрсатиш маркази” ДУК ҳисоб рақами оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ва ҳисоб рақамга келиб тушган хайрия маблағлари қуйидагача тақсимланади:

  • 50 фоизи – ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳатини ташкил этишга;
  • 25 фоизи – жойлардаги туризм инфратузилмаси обектларини ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштиришга;
  • 25 фоизи – ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга.

Имконияти чекланган шахслар учун қулайликлар яратишда Ўзбекистон ушбу соҳада дунёда етакчи бўлган Европа мамлакатлари тажрибасини ўрганади. 

Ички туризмни ривожлантиришда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар яратиш ҳақида Ўзбекистон президентининг 5611-сонли қарорида ҳам айтиб ўтилган.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда 2019-йилнинг 1 январ ҳолатига 709 000 нафар ногиронлиги бўлган кишилар бор. 

50