Бандлик ва меҳнат вазирлиги ЎзА танқидига жавоб қайтарди

© МинтрудВыездной прием министра труда в Фергане
Выездной прием министра труда в Фергане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бандлик ва меҳнат вазирлиги ЎзА томонидан эълон қилинган “Саҳналаштирилган қабул” ҳақидаги мақолага жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Банлик ва меҳнат вазирлиги ЎзА томонидан 1 июль куни эълон қилинган “Саҳналаштирилган қабул” ёки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Фарғона вилоятига нега келганди? - сарлавҳали мақолага ўз муносабатини билдирди. Қуйида ушбу жавобни тўлалигича келтирамиз. 

Министр труда Шерзод Кудбиев провел выездной прием в Фергане - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазири Кудбиев Фарғонада фуқаролар билан учрашмоқда

“ЎзА” ахборот агентлиги томонидан 2019 йил 1 июль куни эълон қилинган мақоласида келтирилган маълумотларни ўрганиш юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилиниб, келтирилган ҳар бир ҳолат Ишчи гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди:

1. Муминова Зироатхон бўйича келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади. (Маълумот учун – З.Муминованинг мурожаати, унинг турмуш ўртоғи Мўминов Олимжонни туман Ободонлаштириш бошқармасига Қўқон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланмага кўра 28.06.2019 йилдаги №65/1-сонли буйруқ асосида ишчи вазифасига ишга жойлаштирилганлиги билан ҳал қилинган).

© МинтрудВыездной прием министра труда в Фергане
Бандлик ва меҳнат вазирлиги ЎзА танқидига жавоб қайтарди - Sputnik Ўзбекистон
Выездной прием министра труда в Фергане

2. Мирзаматова Гулбахор бўйича келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади. (Маълумот учун – Г.Мирзаматованинг мурожаати Олтиариқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма асосида Олтиариқ тумани Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига 28.06.2019 йилдаги №135-сонли буйруқ асосида санитарка вазифасига ишга жойлаштирилганлиги билан ҳал қилинган).

3. Зарифа Холмуҳамедова ва Зиёда Шамсутдинова тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топди. (Маълумот учун – Марғилон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг раҳбарияти масъул ходимлари томонидан кўзбўямачилик ҳолатига йўл қўйилган).

Министр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазири хусусий бандлик агентликлари хизмати нархи қачон арзон бўлишини айтди

Ушбу ҳолат бевосита меҳнат органларининг масъулияти ва бу биз учун жуда аянчли ҳолат.

4. Сайёр қабулни ташкил этиш ва ўтказишда кўзбўямачилик ва хатоликка йўл қўйган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари масъул раҳбар ва ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида белгиланган интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида мазкур масала Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши кун тартиби муҳокамасига киритилди.

Маълумот ўрнида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Фарғона вилоятида ташкил этилган сайёр қабулида жами мурожаат этган 53 нафар фуқаролардан 37 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилган.

Хусусан, мурожаат қилган фуқароларнинг 22 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 7 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, 5 нафарига ўз тадбиркорлигини бошлаш учун кредит олиш масаласида тавсиялар берилган (банк билан боғлиқ масалалар назоратга олинган), 1 нафар фуқарога шахсий томорқасида иссиқхона қуриш учун субсидия ажратишга ҳужжатлари расмийлаштирилган.

© МинтрудВыездной прием министра труда в Фергане
Бандлик ва меҳнат вазирлиги ЎзА танқидига жавоб қайтарди - Sputnik Ўзбекистон
Выездной прием министра труда в Фергане

1 нафар фуқаро касбга йўналтирилган. Хусусий Бандлик Агентлиги  фаолиятидан норози 1 нафар фуқаронинг тўлаган пуллари ундириб берилди.

2 нафар фуқаронинг мурожаати қалбакилаштирилганлиги учун асоссиз деб топилди. 

Қолган 14 нафар фуқаронинг мурожаатларини ҳал қилиш, уларни ишга жойлаштириш масаласи юзасидан жойида масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилган ва ижроси бўйича муддатлар белгиланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг матбуот хизмати

Янгиликлар лентаси
0