Автобусы в Ташкенте

“Тошшаҳартрансхизмат” - бошқарув тизими қайта ташкил этилмоқда

80
“Тошйўловчитрансхизмат” ҳамда “Тоштрансдиспетчерхизмат” - “Тошшаҳартрансхизмат” бевосита бошқарувига ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги корхона ва муассасаларда юз берган ўзгаришлар, уларнинг айримлари бошқа тизимга бириктирилганлиги сабабли жамият таркибий тузилмасини янгидан ташкил этиш бўйича ягона акциядор қарори қабул қилди.

Хусусан, шу вақтга қадар жамият тасарруфида бўлгани ҳолда мустақил тарзда фаолият юритган “Тошйўловчитрансхизмат” ҳамда “Тоштрансдиспетчерхизмат” унитар корхоналари “Тошшаҳартрансхизмат” жамият таркибига бирлаштирилмоқда.

“Бунинг натижасида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус сарой ва корхоналарнинг бошқарув аппарати бўлиб қолмай, унитар ва бошқа турдаги тузилмаларнинг вазифасини тўғридан-тўғри ўз зиммасига олади. Жумладан, жамият таркибига кирувчи автобус саройлари ва корхонларининг жамоат транспорти йўналишларидаги назоратини, GPS лойиҳаларини ҳамда ойлик йўл чипталари ва жетонлар етказиб беришни бевосита амалга оширади”, - дейилган хабарда.

Ушбу ўзгаришларни амалга оширишдан мақсад, пойтахт аҳолисига кўрсатилаётган транспорт хизмати сифатини яхшилаш билан бир қаторда, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳам асосий вазифага айланди.

80