Россияда Telegram'да ёзишмаларни ўқий оладиган жосус-дастур аниқланди

© Sputnik / Кирилл КаллиниковМессенджер Telegram на экране телефона
Мессенджер Telegram на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Kaspersky Lab компанияси Telegramда ёзишмаларни ўқий оладиган жосус-дастурни аниқлади.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Kaspersky Lab компанияси FinSpy жосус дастурининг янги версиясини аниқлади. У мобил телефонда деярли барча фойдаланувчилар ҳаракатлари, хусусан ҳимояланган мессенджерлардаги оддий ва махфий чатларда ёзишмаларни кузатиши мумкин.

Кыргызские пограничники на контрольно-пропускном пункте - Sputnik Ўзбекистон
Жосус дастур: Хитойда туристлар телефонига номаълум илова ўрнатилмоқда – ОАВ

“Энди бу дастур Telegram, WhatsApp, Signal ва Threema мессенджерлардан маълумотларни йиғиши мумкин”, - дейилган компания хабарида.

FinSpy кўпинча жосуслик мақсадларда фойдаланилади. Бу дастур смартфон ёки планшетда фойдаланувчи ҳақида, жумладан унинг алоқалари, СМС хабарлари, GPS жойлашуви, фото-суратлар, сақланган файллар, товушли хабарлар сингари турли маълумотларни йиғиши мумкин.

Мутахассислар маълум қилишича, ҳар бир дастур аниқ бир одам ёки гуруҳга мослаштирилиши мумкин.

FinSpy муаллифлари янги ҳимояланиш усулларни диққат билан кузатиб бориб, дастурга тезкорлик билан ўзгартириш киритишмоқда.

FinSpy дастури тузоғига тушиб қолмаслик учун учун Kaspersky Lab мутахассислари мобил қурилмаларни блокланмаган ҳолда ташлаб кетмаслик, ҳеч кимга паролни айтмайлик, фақат расмий дўконлардан дастурларни юклаш, номаълум рақамлардан юборилган шубҳали манзилларга ўтмаслик, мунтазам равишда номаълум дастурлар пайдо бўлиб қолганини текшириб бориш, агар топилган тақдирда уларни зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилади.

Янгиликлар лентаси
0