ФВВ ходимлари Навоий вилоятида ноодатий рейд бошлашди

385
(Янгиланган 20:27 11.07.2019)
Дарё ва каналлар бўйида “Чўмилиш таъқиқланади” ёзувлари бўлган 356 дона огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда вилоят ҳудудларидан оқиб ўтувчи чўмилишга рухсат берилмаган каналлар ва дарёларда рейдлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Рейдлар давомида чўмилиш учун рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилаётган фуқароларга ушбу ҳудудларда чўмилиш мумкин эмаслиги тушунтирилиб, сув ҳавзаларидан чиқариб юборилмоқда, ҳамда вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уларга китоблар берилмоқда.

Бундан ташқари мавсум бошидан вилоят ҳудудидан ўтган дарё, каналлар ва ички ариқлар бўйларида “Чўмилиш таъқиқланади” ёзувлари бўлган 356 дона огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилди.

385