Расул Кушербаев, депутат

Кўчмас мулкни бузиш ҳуқуқини ҳокимлардан олиб судларга бериш керак депутат

312
Тадбиркор ва инвесторга кафолат керак. Кафотлат бўлиши учун қарорлар қонунга мувофиқ қабул қилиниши керак, деб ҳисоблайди депутат Расул Кушербаев.

ТОШКЕНТ, 14 июл – Sputnik. Жисмоний ва юридик шахслар кўчмас мулкларини турли сабабларга кўра бузиш ҳуқуқини тўлиқ судларга топшириш керак, деди ЎзЛиДеп депутати Расул Кушербаев, ЎзА хабарига асосан.

Афсуски, сўнгги вақтларда жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкларини давлат, жамият эҳтиёжи учун деган баҳоналар билан қонунларга риоя қилмасдан бузиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

“Биз фуқароларнинг кўчмас мулкини бузиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколатини ҳокимлардан олиб, тўлиқ судларга беришимиз зарур. Чунки кўпчилик ҳокимлар бу борадаги қонун талабларини бузиб, фуқароларнинг мулк ҳуқуқларига путур етказмоқда. Суд эса қонунларга асосан қарор қабул қилади”, - дейди депутат.  

Кушербаевнинг фикрига кўра ушбу билан, кўчмас мулк эгалари, тадбиркорларнинг мулк дахлсизлигини таъминлашда янги қадам ташланган ҳамда хорижий инвесторларни мамлакатимизга янада кўпроқ жалб қилишга ҳам туртки бўлади.

Шунингдек, депутат судлар жамоатчилик олдида ҳисобот бериши керак ва агар уларнинг иши қониқарсиз деб топилса – лавозимидан озод қилиниши керак – деган ташаббусни ҳам илгари сурди.

312