Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте

Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди

1820
(Янгиланган 10:31 15.07.2019)
Ўзбекистонда бу йила абитуриентлар сони 40 %га ошди. Ўтган ўқув йилида бутун Ўзбекистон бўйлаб 679 000 киши ҳужжат топширган бўлса, бу йил абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. 2019 - 2020 щыув йилидан бошлаб олий таълим олиш учун ҳужжат торпширган абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди, деб хабар қилмоқда ЎзА, Давлат тест маркази маълумотларига асосан.

“2019 йилнинг 14 июль соат 18:00 ҳолатига,  кундузги таълим шаклига - 672 016 та, кечки таълим шаклига - 11 947 та, сиртқи таълим шаклига - 276 880 та абитуриент ҳужжат топширди. Жами абитуриентлар сони - 960 843 нафарга етди”, - дейилган хабарда.

Энг кўп аризалар сони Самарқанд давлат университетида қайд этилди. Ушбу олий таълим муассасасига - 65605 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шунингдек, Андижон Давлат университетига - 41832 нафар ва Қарши давлат университетига - 40538 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Абитуриентлар энг кўп танлаётган йўналишлар учлигида ҳамон “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш“ йўналиши етакчилик қилмоқда. Бу касбни эгаллашни 76383 киши хоҳлаган. Кейинги ўринларда қайд этилган - “Мактабгача таълим“ йўналишига 74 минг 545 нафар, “Жисмоний маданият“ йўналишига эса 41 минг 352 нафар талабгор ўқиш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 14 июль кундузги таълим шаклида ўқиш учун ҳужжат қабул қилишнинг сўнгги куни эди. Бугун 15 июль эса – сиртқи таълим шаклига ҳужжат қабул қилишнинг сўнгги куни. Ҳужжат топширишга улгурмаётган абитуриентлар 5та олийгоҳга онлайн равишда ҳужжат топширишлари мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистонда бу йил ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 40%га ошди. Ўтган 2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон бўича 679 000 абитуриент ҳужжат топширган эди. 2017-2018 ўқув йилида эса - 729 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган. 

1820
Подготовка команды Танкового биатлона узбекских военнослужащих  к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино

АрМИ 2020: ўзбекистонлик танкчилар мусобақага қандай тайёргарлик кўрмоқда

23
Ўзбекистонлик танкчилар Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг “Танк биатлони” жамоаси бўлажак мусобақаларга тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Подготовка команды Танкового биатлона узбекских военнослужащих  к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино
Министерство обороны Узбекистана
Подготовка команды "Танкового биатлона" узбекских военнослужащих к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино

Ўзбекистонлик танкчилар Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Подготовка команды Танкового биатлона узбекских военнослужащих  к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино
Министерство обороны Узбекистана
Подготовка команды "Танкового биатлона" узбекских военнослужащих к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино

Ҳарбийлар танк ҳайдаш ва ўқ отиш машқларида йўллар ва нишонларнинг ўзига хослигини ўрганмоқда. Шунингдек, йўлни босиб ўтиш ва аниқ нишонга олиш кўникмаларини яхшилашмоқда.

Подготовка команды Танкового биатлона узбекских военнослужащих  к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино
Министерство обороны Узбекистана
Подготовка команды "Танкового биатлона" узбекских военнослужащих к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон жамоаси “Халқаро армия ўйинлари – 2020”да иштирок этиш учун Москва шаҳрига етиб келгани хабар қилинган эди. Улар 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган 12 та мусобақаларда иштирок этишади.

23
Метеорный поток Персеиды

Тилак тилаш вақти: ўзбекистонликлар “юлдузлар ёмғири”ни кузатишлари мумкин

78
Шу кунларда Ўзбекистон аҳолиси сўнгги ўн йил ичида энг кучли бўлган - Персеид “юлдузлар ёмғири”га гувоҳ бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонликлар “юлдузлар ёмғири”ни кузатишлари мумкин.

13 август куни кечаси ажойиб осмон ҳодисаси – Персеид метеро оқимига гувоҳ бўлиши мумкин. Бу пайтда осмонда соатига 110та юлдуз тушади. Фалакиёт ишқибозлари учун махсус жой қидириш керак эмас, юлдузли ёмғир деярли барча ҳудудларда бемалол кўриш мумкин.

Юлдузлар оқими ҳодисаси 23 июлдан 20 августгача давом этади. Айниқса, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларда метеорлар оқимининг гўзал манзараси ёрқин кўринади.

Персеидлар - ҳар йили Ер атмосферасидан ўтадиган тош, муз қатлами ва чанг зарраларидан иборат метеорит оқимидир. Одатда унинг  фаоллик чўққиси август ойининг иккинчи ўн кунлигига тўғри келади.

78

Россияда чет эллик талабаларнинг ишлаши осонлашди - янги қонун

20
Россотрудничество МДҲдан келган талабаларнинг ноқонуний ишлаши билан курашишга ёрдам берадиган янги онлайн-хизмат ҳақида гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik, Данара Курманова. Россиядаги чет эллик талабалар энди мутахассисликлари бўйича бирон бир ҳужжатисиз ишга жойлашишлари мумкин. Бундан буён уларга ҳеч қандай рухсатнома ёки патентлар керак бўлмайди. "РФда чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида" ги қонунга киритилган ўзгартиришлар туфайли чет эллик талаба суҳбатга фақат таълим муассасасининг маълумотномаси билан билан келса кифоя.

Ушбу янгиликлар 5 август кунидан кучга кирди. Ва роппа-роса бир ҳафта ўтгач, Россотрудничество агентлигида янгиланган қонун чет эллик талабалар учун қандай қўшимча лойиҳалар олиб келганини айтиб беришди. Sputnik агентлик талабаларга ўз мутахассисликлари бўйича иш топишда қандай ёрдам беришни режалаштираётганини ўрганди.

Таълим олишга зарар етказмай

Янги ўзгаришлар нимаси билан яхши? Бундан буён Россияда таҳсил олаётган чет эллик талаба карьерасини биринчи курсдан бошлаб қуришни бошлаши мумкин. "Россиядаги чет эллик талабалар учун меҳнат бозори бундан буён энди очиқ. Биргина савол - бу уларнинг муваффақиятлилиги", - дея тушунтирди "Россотрудничество" раҳбари Евгений Примаков.

Примаковнинг сўзларига кўра, мутахассислиги бўйича ишлаш имконияти талабаларни келажакдаги касбий фаолиятига алоқаси бўлмаган тасодифий ишлардан четлайди. Агар ўз мутахассислиги бўйича иш ёшларга амалий тажриба ва илмий изланишлар учун асос яратадиган бўлса, талабалар шу вақтгача кўпинча ишлаб келган хизмат кўрсатиш соҳаси, аксинча, сифатли ўқишга халақит беради.

"Ўз-ўзидан савол туғилади: бунинг барчаси нима учун? Талаба ўқигани келади-да, олти ойдан кейин у таксида қўшимча пул ишлашни бошлайди", - дейди Примаков ва таъкидлайди: бундай шароитда дарсларга тайёргарлик кўришга вақт бўлмайди.

Хатарлар ҳамон мавжуд

Ўқиш пайтида қўимча даромад топиш талабалар учун одатий амалиётдир, айниқса бу уларга келажакдаги касбини яхшироқ билиб олишга имкон берса. Амалий кўникмалар ёшларга университетни тугатгандан кейин ишга жойлашишда муаммоларга дуч келмасликка ёрдам беради, чунки қуйидагини унутмаслик керак: кўплаб компаниялар хеч бўлмаса минимал тажрибага эга мутахассисларни излайди. Бироқ, янги ўзгартиришларҳам маълум бир хавфга ҳам олиб келади – ишга ноқонуний жойлашишга, дейди Евросиё таҳлил клубининг раҳбари Никита Мендкович.

"Талабаларни ишга қабул қилишда қонуний расмийлаштирилиши, меҳнат ва хавфсизлик техникаси тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши, шунингдек ижтимоий ушланмалар амалга оширилиши жуда муҳимдир. Бунга бизнес ва факультетлар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш билан марказлаштирилган ёллаш ва иш қидириш жараёнларини ташкил қилиш орқали эришиш мумкин", - дейди Мендкович.

Шу пайтнинг ўзида “Россотрудничество” шуни таъкидламоқда: агентлик йирик университетлар билан талабаларга иш топишда ёрдам бериш вариантларини муҳокама қилмоқда. "Бир неча кун олдин биз Орёлда бўлдик ва тиббиёт ОТМлари битирувчиларга тиббий муассасаларда иш топишда ёрдам беришлари мумкинлиги ҳақида гаплашдик. Ўзлари бу ерда иш топишлари осон бўлмайди", - дейди Евгений Примаков.

Ортиқча ҳужжатлар энди керак эмас

Примаковнинг позициясига Ўзбекистонлик жарроҳ-ординатор Беҳбудий Рафиқов қўшилади. Ўз ватанида, Самарқандда Беҳбудий энг истиқболли талабалардан бири ҳисобланган - у талабалар илмий жамиятининг етакчиси бўлган ва унинг тадқиқотларига халқаро тиббий журналлар қизиқиш билдирган. Беҳбудий ординатурани чет элда ўташга қарор қилди ва унинг танлови Никифоров номидаги Бутунроссия шошилинч ва радиацион тиббиёт Марказига тушди.

"Россия таълимининг афзалликлари яққол: бу паст нарх эвазига юқори сифат ва умумий тарих, - деб ўз танловини асослайди ёш мутахассис. - Аммо мен ишлашни ҳам хоҳлагандим. Пандемия пайтида кўплаб касалхоналар йўналиши ўзгартирилиши натижасида бизнинг марказимизга иш юкламаси ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ординаторларга катта жарроҳлар назорати остида стажер бўлиб ишлашга рухсат берди ва биз катта тажрибага эга бўлдик. Шифокор учун бу амалиёт бебаҳодир".

Шу тариқа, Беҳбудий Рафиқов иш қидириш ҳақида ўйлай бошлади, лекин уни фақат битта жиҳат тўхтатиб турарди – ҳужжатларнинг жуда катта тўпламини йиғиш зарурияти. "Мен ушбу ҳужжатларни расмийлаштираётганда ўқишга вақтим етмай қолишини тушундим, - дейди у. - Энди эса янги қонун ҳақида эшитиб жуда ҳурсанд бўлдим. Менда ишлаш имконияти пайдо бўлди. Аминманки Россияга чет эллик талабалар оқими кутилмоқда.

Суперхизмат ҳаммага ёрдам беради

“Россотрудничество” чет эллик талабаларга иш топишга ёрдам бериш учун Давлат хизматлари порталида яна бир таълим суперхизматни ишга туширади. Бу ҳақда Sputnik-га агентлик бошлиғи ўринбосари Павел Шевцов хабар берди.

Таълим соҳасидаги хизматлардан бири 2020 йил 20 июндан бошлаб ишламоқда. У "ОТМга онлайн кириш" деб номланади. Ушбу хизмат туфайли абитуриент ўз уйидан чиқмасдан Россиянинг исталган университетига ҳужжат топшириши мумкин. Янги суперхизмат эса Россия университетларида таҳсил олаётган чет эллик талабаларга мўлжалланган.

"У келгуси йилнинг охиригача тўлақонли ишга тушади. Ушбу хизмат туфайли биз барча талабаларни - нафақат квота бўйича Россияда ўқиётганларни, балки шартнома бўйича ўқишга кирганларни ҳам кўра оламиз, - дейди Павел Шевцов. - Хизмат шунингдек ўқиш жойини ҳамда унинг ўзлаштиришини кўрсатади".

Шевцовнинг таъкидлашича, хизмат орқали талабаларни ҳеч ким кузатиш нияти йўқлигини тушунишлари жуда муҳим. Ўзлаштириши ҳақида маълумот Меҳнат вазирлиги ва иқтидорли талабаларни ишга танлаб олишида компаниялар учун фойдалидир. Бундан ташқари, хизмат маълумотлари “Россотрудничество”га қайси шаҳар ва университетлар чет элликлар орасида энг машҳурлигини таҳлил қилишга ёрдам беради.

"Биз хизматга шунингдек минтақалар ҳақида ҳам маълумотларни жойлаштирамиз. Чунки одатда абитуриентлар Москва ёки Санкт-Петербург университетлари ҳақида кўпини билади, аммо сифатли таълим билан таъминлаши мумкин бўлган кичик шаҳарлар ҳақида деярли ҳеч нарса билмайди. Шунинг учун бу бўшлиқни тўлдириш керак", - деди Павел Шевцов.

Стипендияларга ўтиш

Бироқ, ҳамма ҳам қўшимча пул топиши мумкин эмас. Кимдир илмга ҳаддан ташқари киришиб кетган ва бу ҳолатда талаба ўзини ўзи таъминлаш учун ишлаши зарурияти пайдо бўлади. Бундай қўшимча ишнинг тажриба орттириш истаги билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ, дейди Павел Шевцов.

"Биз “Россотрудничество”га нафақат квоталар, балки абитуриентга ҳам авиапарвоз нархини, ҳам яшаш учун ҳаражатларни қоплайдиган таълим стипендиясини ютиб олиши мумкин бўлган формат кераклигини муҳокама қиляпмиз", - дейди у.

Ҳозирда Россиянинг кўплаб университетларида битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш бўлимлари мавжуд. Бўлажак халқаро дипломат, Арманистонлик талабаси Эдита Степанян, университетнинг ёрдами билан дастлаб Давлат думасининг Энергетика қўмитасида малака оширди, кейин эса унга ассистент лавозими таклиф қилинди.

"Албатта, вазиятлар иш ва ўқишни қисман уйғунлаштиришга ёрдам беради. Март ойида эпидемиологик вазият сабабли барча ташкилотлар карантинга ёпилди. Натижада биз ҳамон масофавий форматда ўқиб, ишлаб келмоқдамиз. Аммо бундай шароитлар бўлмаганида ҳам, мен ҳамма нарсага улгиётган эдим, чунки бу муассасада ишлаш менинг орзуим эди”, дейди талаба қиз. Унинг фикрича, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар чет эллик талабаларга ўқишга янада кўпроқ мотивация билан муносабатда бўлишга мажбур қилади.

20